"Бировнинг ўрнига пахтага бораман"

Пахта терими бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ўзбек тиббиёт ҳодимлари, ўқитувчилар, талабалар, ҳарбийлар ва бошқа кўпгина соҳа эгалари ҳа демай "ўз истаклари билан" пахта далаларига чиқадилар.

Шуни такидлаш жоизки, улар ҳаттоки ҳамёнларидан йўл кира ва озиқ-овқат харажатларини ҳам қоплайдилар. Лекин, беш қўл баробар эмас!

Кимдир албатта "дангасалик" қилади.

Айнан ана шундай дангасалар учун янги ҳизмат тури яратилган. Ёлланма ишчилар.

Паҳта тергинг йўқми, ўрнингга одам топ.

Би-би-си шундай бир ёлланма ишчиларнинг бири билан боғланди.

Ёши 20лардан энди ошган йигит бозорда "грузчик" бўлиб ишлашини айтади.

"Кунига 30 кило пахта териб бераман сизга. Бир гала болалар бор, керак бўлса яна 10та бола топиб бераман", - дейди у.

Бировнинг ўрнига пахта тераётганини милиция билиб қолса нима бўлиши ҳақида сўраганимизда, у: "Э қаердан билади? Бир неча йилдан бери тераман. Агар мабодо билиб қолса, қариндошимнинг ўрнига теряпман деб айтаман", - дейди у.

Ёлланма ишчилар бу каби "бизнес"и Ўзбекистон учун сир бўлмай қолди.

Ёши каттароқ ёки соғлиғи ёмон бўлган ўқитувчи, шифокор ё бошқа бюджет ходимлари врачдан справкаси бўлишига қарамай, раҳбарият уларга пахта теримига ёлланма ишчиларни топиш ва ўз маошларидан ишчиларга пул тўлашни буюрган.

Бир шифокорнинг Би-би-сига айтишича, у бу каби тўловлардан чарчаган. "Шундоқ ҳам главрачга узатиб туриш керак, хар ҳил взнослар олинади, пахта сезони келганда эса бу тобутга қўйилган охирги михдек бўлади. Ўтган йили ўрнимизга одам чиқиши учун 300 минг сўмдан тўлаганмиз, бу кунига 50 кило пахтага."

Фейсбукдаги потребитель.уз гуруҳида Davron Abdullaev тарқатган фотосуратда симёғочга "Бировни ўрнига пахтага бораман" деган эълон намоён бўлган.

Таклиф бўлса демак талаб бор. Гуруҳ қатнашчилари ҳам шундай фикрда:

Dilafruz Abdullaeva: Аянчли холат...

Nadi Nadi: Жуда долзарб-ку.

Jahangir Jahan Sharipov: Яқин кунларда бу киши мўмайгина пул ишлаб олади. Хоҳловчиларнинг кети узилмайди.

Svetlana Dyu: Айтиш жоизки, шундай ёлланма ишчиларга яхшигина пул тўлашади.

Наталья Казаченко: Пахтага бормайман деб пул тўлашга рози бўладиган дўхтир ва ўқитувчилар талайгина. Ҳайрон бўлмасак ҳам бўлади. Талаб бўлса таклиф бўлади.

Тимур Аллаяров: Ҳа бу жудаям аянчли ҳолат. Ўзингизни болалар боғчаси ишчиларининг ўрнига қўйиб кўринг, улар 200-400 минг ойлик олишади. Шулардан "Ўз ҳоҳишим билан кетяпман" деб қоғозларни ёздириб олиб 1,5-2 ойга паҳтага юборишади! Бу қулликдан бошқа нарса эмас. Бировларнинг ўрнига кетаётган кимсалар эса кунига 20-30 минг сўм ҳақ талаб қиладилар. Кўпчилик пахта теримига бормайман деб иш ташлашга мажбур.

Yulia Drozdova: Бизнинг корхонамиз ҳам 3 кишини Жиззахга юбориши керакмиш, ҳизматчиларимиз эса фақат Қримга боришни хоҳлашяпти!!! Биз Жиззахда бўлганмиз, Қримгдаги "Ўзбекистон" оромгоҳига юборинглар десак. Ҳокимиятдагилар Жиззахга борасанлар деб қўймаяпти!!!

Andrey Shishkin: "Менга жуда қизиқ, илтимос айтинглар, агар пахта теримига бормасанглар, сизларни қандай жазолашади? Талабалар-ку, тушунарли, улар қонун ҳимоя қилмайдигон унсурлардандир, лекин ишчи-хизматчилар-чи?"

Nargiza Dagaeva унга шундай жавоб қайтарган: "Ишдан бўшатиб юборишади, нима қилишарди? Ўз хоҳишингиз билан аризангизни ёзасиз, ёзмасангиз сизни ҳар томонлама сиқиб чиқаришади".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio