Ўзбекистон иқтисоди ҳавас қилгуликми?

Ўзбекистон дунёнинг жадал ривожланаётган беш иқтисод орасида.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўзининг мустақиллик нутқида худди ана шундай даъво билан чиқди.

Жаноб Каримовга кўра, бугун унинг мамлакати эришаётган ютуқларга бутун дунё ҳавас қилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари шунингдек, мамлакат совет даври билан солиштирганда бахтлилик кўрсаткичи, яшаш шароитлари ҳамда узоқ умр кўриш бобида бир неча баравар илгари ривожланиб кетган.

Айни дамда, ташқи дунёда Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига шубҳа билан қарашади.

Авваламбор, миллионлаб ўзбеклар ўз юртида нон топа олмасдан, Россия ва Қозоғистонга бориб, энг оғир ишларни қилиб бўлса-да, оила боқишмоқда.

Бунинг устига, қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтачиликда ҳамон юз йил олдинги каби қўл меҳнатидан фойдаланилади.

Фақат ҳозир бу меҳнат мажбурийлик тусини олган.

Шундай шароитда жаноб Каримов айтмоқчи, Ўзбекистон дунёнинг энг жадал ривожланаётган беш давлати ичида бўлиши қанчалик ҳақиқатга яқин?

Париждан таҳлилчи Камолиддин Раббимов буни савол остига олади.

"Каримовнинг айтган фикрларининг тасдиғини топиш жуда ҳам қийин. Чунки, иқтисодий ўсишни аниқловчи бир қанча йўналишлар бор. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг умумий ҳажми бўйича олганда ҳам, сотиб олиш қобилияти билан ўлчаганда ҳам, йиллик умумий ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши билан ўлчаганда ҳам ўзбек иқтисодини дунёнинг биринчи бешталигига ҳам, ўнталигига ҳам, йигирматалигига ҳам киритиш мушкул", дейди таҳлилчи.

Суҳбатни тўлиқ тингланг

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio