Тоир Тоиров: 'Мен олган суратларимни қайтариб берганман'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ўзбекистон телевидениеси "Ахборот" кўрсатуви Тошкент ва Нукусдаги санъат музейларидан қимматбаҳо санъат асарлари ноқонуний сотилгани ҳақидаги лавҳасида бу ишларга жавобгар шахслар ўлароқ бир неча номларни келтирган.

Улар орасида москвалик коллекциячи Тоир Тоиров ҳам бор.

"Ахборот" мухбири Ўзбекистон Давлат санъат музейи ходимини асосий жавобгар ўлароқ тақдим қилар экан, у "қидирувдаги Россия фуқароси" Тоир Тоировга 7та картинани "5100 долларга" сотганини айтади.

Би-би-си Тоир Тоировнинг ўзига боғланиб, бундай айбловлардан хабарингиз бўлдими, деб сўради.

"Ким билади, улар кўп нарсани айб қилиб қўяверади... Биласизми, бутун дунёда шунақа одат бор, масалан, сиз бир нарсани сотиб оласиз, кейин бу музейдан олинган, деб биласиз. Буни ўша заҳоти топшириш керак. Кўнгилли равишда топширилган. Масалан, мендан сўрашганда, "Мен бу одамдан бир неча расмларни олганман, лекин қайтариб берганман", деганман. ", дейди у.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Кўрсатув

"Ахборот" кўрсатуви Ўзбекистон Давлат санъат музейи ва Нукусда жойлашган Савицкий номидаги музейларидан лавҳалар намойиш этган.

Лавҳада у ердаги ходимлар ноёб суратларни миллиард-миллиард сўмга пуллаганлари айтилган.

Телевидение мухбирининг хабар қилишича, Ўзбекистон Давлат санъат музейи қўриқчиси "умумий ҳисобда 47 ярим миллиард сўмлик" картиналарни ўғирлагани ҳамда қалбакилаштирган.

Худди шунингдек, лавҳада Савицкий номидаги музейдан ҳам тасвирлар намойиш этилган ва қиммабаҳо санъат асарлар йўқолгани даъво қилинган.

Айни ўринда мазкур қонунбузарликлар устидан жиноий иш очилгани айтилди.

Нукус музейи директори ишдан олинганди

Ўтган ой Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги музей директори Мариника Бобоназаровани тўсатдан ишдан бўшатганди.

Би-би-сига гапирган Бобоназарова хоним ўзининг ишдан четлатилишини "ноқонуний" дея қоралаган ҳамда бўшаш тўғрисидаги аризасини босим остида ёзганини айтганди.

У ўз қўли остидаги коллекциядан қимматбаҳо асарларни ўғирлагани ва уларни сохталари билан алмаштиргани борасидаги айбловларни "асоссиз" ва "бемаъни" дея таърифлаганди.

Мариника Бобоназарованинг ишдан олиниши Ғарб матбуотини ҳам ўзига тортган ва кўплар бу амални қоралаб чиқишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ