“350 сўмлик тухум аслида неча пул?"

Тухум нархи қарийб икки баробар қимматлаган Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Тухум нархи қарийб икки баробар қимматлаган

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, жойларда тухум нархи 350 сўм (14 цент)дан 650 сўм (26 цент) гача кўтарилган. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган расмларда одамларнинг эски нархда сотиш йўлга қўйилган тухум расталари олдида навбатга турганини кўриш мумкин.

Маъмурий босим туфайли савдогарлар расталарга эски нархларни қўйишга мажбур бўлаётгани, лекин сотувда кўтарилган баҳосида бераётгани айтилмоқда.

Facebook даги потребитель.уз гуруҳида нарх ошиши сабаблари муҳокама қилинди. Айримлар бунга доллар курсининг қора бозордаги нархи кўтарилганини сабаб қилган, баъзилар бир нечта паррандачилик фермасининг ёпилишини, қолганлар эса Қурбон Ҳайит байрамининг яқинлашаётганини сабаб қилиб кўрсатган.

Vais Mamedov шу мавзуда гапирар экан "Одамлар, тухумларга нима бало бўлди? Нимага энди тухум нархи буханка нонники билан баробар?" - дейди.

«Вой тавба, балки Вазирлар Маҳкамасига арз қилиш керакдир? Шакар нархини қандай ушлаб туришган бўлса тухум нархини ҳам шундай ушлаб туришсин», - дейди Елена Дадажонова.

Фойдаланувчилар Тошкент вилоятидаги паррандачилик фермасидаги муаммолар ҳақида ҳам ёзишган. Унда товуқларнинг касаллангани борасида айтилган.

Ўзбекистондан олинаётган хабарларга кўра, ўтган ҳафталарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан мобил алоқа воситаларига огоҳлантирувчи СМСлар келиб туша бошлаган.

Унда уй жониворларини зудлик билан "қутириш" кассалигига қарши эмлаш илтимос қилинган, агарда кимдир ўзини ёмон ҳис қилса ва бунда ҳайвонларни айбдор деб билса зудлик билан дўхтирлар билан учрашиш тавсия қилинган.

Кузатувчилар Ўзбекистонда сўнгги кунларда нарх наво кўтарилиши одамларни саросимага солиб қўяётганини айтишмоқда.

“Гўштнику айтмайлик, энг арзон халқнинг тўйимли оқсилга бой, тўйимли овқати оддий тухумнинг нархи осмонга чиқиб кетаяпти. Шу пайтгача 400-450дан ошмаган тухум икки куннинг ичида 600 дан 650 гача кўтарилди. Бу эса оддий халқ учун оғир ботаяпти. Озиқ –овқатлар кун сайин ошаверса мамлакатнинг ўзига тўқ қатлами эмас, оддий халқ ҳар хил касалликларга дучор бўла бошлайди”, - дейди Қаршидан ҳуқуқбон Гулшан Қораева.

Ўзбекистонда бунгача ёз мавсумида шакар нархининг кескин ошиши кузатилган. Кейинчалик ушбу жараёнга давлат томонидан аралашув бўлганидан сўнг, шакар нархининг кўтарилиши бу йили кузатилмаган.

Бозор талабидан келиб чиқиб кўтариладиган гўшт нархига ҳам маъмурий аралашувлар кузатилади.

Бироқ растага арзон баҳони қўйган қассоблар харидорга гўштнинг қимматлашган асл нархини сотиш ҳоллари бўлган.

Тухум савдосида ҳам ҳудди шу ҳолат кузатилаётгани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio