Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон инновация соҳасида қўшни давлатлардан орқада

Дунёнинг 141 давлатида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, инновацион салоҳияти энг юксак бўлган давлатлар Швейцария, Британия, Швеция, Голландия ва Қўшма Штатлар экан.

Хўш, инновация соҳасидаги муваффақиятларнинг рецепти қандай?.

Тадқиқотчилар, жумладан, Жаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилотига кўра, бу- энг яхши университетлар, соҳага катта сармоя йўналтириш, олим ва тадқиқотчилар сонининг кўплиги демакдир.

Юқорида номи зикр этилган давлатлар инновация соҳасига ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизи ёки шунга яқин миқдорда маблағларни йўналтиришган.

Ўзбекистон бу йилги Глобал Инновация Индексида 122 - ўринни эгаллаган.

Бу Қирғизистондан 12, Тожикистондан 8, Қозоғистондан эса 40 поғона пастдир.

Индексдан англашилишича, жорий йилда Ўзбекистон инновация соҳасига ялпи ички маҳсулотнинг 0,14 фоизинигина йўналтирган, холос.

2013 йилда бу рақам 0.19 фоизни ташкил этган эди.

Шўролар даврида Ўзбекистон илмий-техника тараққиёти даражаси бўйича минтақадаги етакчи давлат саналган.

Хўш, нима учун Марказий Осиёнинг энг кўп аҳоли яшайдиган давлати инновация соҳасида оқсамоқда?

Биз ушбу мавзуни Фарғонадан ўзбек геофизиклари блоги асосчиси Шукуржон Исломов билан муҳокама қилдик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio