"Синфда парта етишмайди. Досканинг олдигача парта қўйиб ташлашган"

Би-би-си ўзининг анъанавий ҳафталик "Ижтимоий минбар" рукнида ўзбекистонликларга "Бир синфда неча ўқувчи бўлгани маъқул?" деган савол билан мурожаат қилди.

Саволнинг туғилишига янги ўқув йили бошланиб ота-оналар орасида синфдаги ўқувчилар сони муаммоси яна кўтарилгани сабаб бўлди.

Ўқитувчи пахта йиғим-теримига олиб чиқилгани икки синф болаларини қўшиб дарс ўтишни ҳам тақозо этмоқда.

Халқаро таълим андозаларига кўра, бир синфда 20, энг кўпи 24 ўқувчи бўлиши санитария қоидалари, шунингдек, болаларнинг сифатли билим олиши учун маъқул рақам деб кўрилади.

Биз мухлисларимизга қуйидаги саволларни бердик:

Сизнинг фарзандингиз синфида неча ўқувчи бор?

Ёки сиз бола сони кўп синфга дуч келаяпсизми?

Кўп ўқувчи муаммоси ва мактаб билан боғлиқ бошқа мушкулликлар қандай ҳал қилинаяпти?

Қуйида баъзи юртдошларимизнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Умид Шарофиддинов "Бир синфда 20, энг кўпи 24 ўқувчи бўлиши санитария қоидалари, шунингдек, болаларнинг сифатли билим олиши учун маъқул рақам деб кўрилади" - дебди ББС. Кимга маъқул экан бу рақам, ББСгами? Британия давлат бюджетига хам маъкул эканми бу рақам? Нимага унда Британияни ўзида хар бир синфда ўртача 27.4 та ўқувчи ўқийди: www.gov.uk? Масалан, Ўзбекистонда шусиз хам давлат харажатлари катта, даромад етмайди, аёллар эса туғиб ётибди:), хамма чет элда пул ишлаб уйига юборади, лекин хеч ким солиқ тўламайди... Қисқаси, Ўзбекистонда хар бир синфда ўқувчиларнинг энг кам сони 35 та қилиб белгиланган, акс ҳолда ўқитувчи, синф хоналари ва ажратиладиган маблағ етмай қолади. Масалан, 100та ўқувчини ўқитиш учун 5та ўқитувчига ойлик тўлаган фойдалироқми ёки 3та ўқитувчига? Ким 3та деса, олдин барча юртдошлари солиқларни тўлиқ ва банкка тўлашини таъминласин! Шунда бу ният амалга ошади. Европада аҳвол бошқача, ким солиқ тўлашдан қочса ва қулга тушса - қамалади. Ўзбекистонда эса солиқчи билан келишволади. Қирғизистонда ҳам ахвол бир хил экан (бир синфда 40-45 та ўқувчи)"

Би-би-си бир синфда 20-24 ўқувчи бўлиши маъқул дея ўз фикрини эмас, балки халқаро қабул қилинган андозаларни назарда тутганди. Британияда ҳам мактаб етишмаслиги ва ўқувчилар сони ошиши муаммоси мавжуд, аммо Британия ҳукумати, Ўзбекистонникидан фарқли ўлароқ, муаммо мавжудлигини тан олади.

Лола Кадирова: "Менинг кенжа қизим иккинчи синфда ўқийди. Унинг синфида 46 ўқувчи бор. Аввалига 52 эди, кейин олти ўқувчини ўзбек синфига ўтказишди."

Озода Файзуллаева: "Ўғлимни синфида 45та, қизимни синфида 42та ўқувчи ўқийди. Парта етишмайди. Доскани олдигача парта куйиб ташашган."

G'ayrat Karimov: "Мақсад маблағни тежаш. Бола сони Молия томонидан ҳал қилинади."

Nazokathon Ahmadjonova: (Рус тилидан таржима) "Агар синфдаги ўқувчилар сони муаммоси билан директорга мурожаат қилсангиз, уларда жавоб битта: "Бизда сизга ёқмаяптими, истаган вақтингиз болангизни олиб кетишингиз мумкин, сизни ҳеч ким ушлаб тургани йўқ, бизда шундоқ ҳам бола кўп"... Балки шунинг учун ҳамдир, пул йиғилганда, ота-оналар пул беришга мажбурлар. Лекин, бир нарса мени хотиржам қилади, яқинда ўғлим ўқийдиган мактабнинг директори билан суҳбатлашганимда, у икки марта таъкидлади - "бўлди, мани энди сон эмас, СИФАТ қизиқтиради, ҳар чоракда улардан имтиҳон олиб, ғалвирдан ўтказаман" ... ана шунақа :-)"

Gulnoza Akhrarova: "Бизани синфда яни қизимни синфида 40та ўқувчи. 15, узоғи билан 20та бўлса яхши бўларди. Унақа бўлиши учун синфлар кўпроқ бўлиши керак. Мактабларга ўкувчилар сиғмаяпти, шунинг учунам икки сменли дарслар бўляпти. ВВС, ўзи нимага сўравосиз, толк борми бундан? Ёрдам беролмисиз барибир."

Sanjarbek Ataxanov: "Nima qipti 30 ta 35 ta o'quvchi bo'lsa, men ham 32 ta o'quvchi bn o'qiganman. Xudoga shukur hozirgi kunda Milliy Universitetda 3-bosqich talabasiman. Bu maqola ota-onalarda norozilik hissini uyg'otish uchun yozilgan."

Isroil Tillaboev: "Vaziyat taqozosi buyicha turli sonli o'quvchisi bor maktabkarni ko'rdik. Moliya bo'limlari yil boshida maktablarga ruxsat berishda asosan o'quvchilar sonini 40 taga yetkazib byudjet mablag'larini tejash xayolida bo'lishadi. Qat'iy o'quvchilar soni esa hozirda faqatgina IDUMIlarda (ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари): 30 ta o'quvchi har bir sinfda!

Дилфуза Ташбаева: Синфларда ўқувчи сони 20, 25та бўлгани маъқул. 1999 йил 352-қарор чиққан. Синфда ўқувчи 35 бўлсин деган. Шу қонун кучида турибди, 40 эмас 36 қилиб ҳам ўқитиш мумкин эмас."

Hasan Abduqayumov: "Maksimum 25 bo'lishi kerak, undan oshishi o'zlashtirish ko'rsatkichini pasaytiradi."

Гулчехра Алимжанова: "Устозларга минг рахмат!!! Болаларга билим бериш осон иш эмас. Хамма гап мактаб раҳбарларига боғлиқ. Мактаб шароитидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни қабул қилиш керак. Шунча 40-30та ўкувчини ҳеч қайси ўкитувчи ўқита олмайди. Кўпи билан 20та ўқувчи етади битта синфга. Шунда аълочилар сони ҳам ортади. Ўқитувчига ҳам дарс бериш осонлашарди."

Munirahonim Nur: "Нима фарки бор, барибир ўқитувчилар пул кабоби бўлиб қолишган. Дарсни ўтмасдан коридорда гаплашиб туришади. Дарсни ва болаларни шогирдлари назорат қилишади. Бу тошкентда энг ихтисослаштирилган мактабнинг характеристикаси... Директор хонасига кирсангиз, секретари пулларни сортировка қилиб ҳисоблаётганини гувоҳи бўласиз."

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio