Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гулчеҳра Жамилова: 'Отабек Ўлмас Алихўжаевда мужассам эди'

Ўзбек кино санъатининг ёрқин намояндаларидан, Ўзбекистон Халқ артисти Ўлмас Алихўжаев 74 ёшида Тошкентдаги шифохонада оламдан ўтган.

Ўлмас Алихўжаев бош ролларни ижро этган "Ўтган кунлар" ва "Оловли йўллар" фильмлари ўзбек киносининг олтин фондидан ўрин олган.

Актёр талқинидаги Отабек ва Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий образлари ўзбек томошабинларининг олқишларига сазовор бўлган.

17 қисмли "Оловли йўллар" фильми Ўлмас Алихўжаевни бутун шўролар иттифоқига машҳур қилган эди.

Ўлмас Алихўжаев 1941 йилда Хоразм вилоятининг Ургенч шаҳрида туғилган.

1964 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик бўлимини тугатган.

Актёрлик фаолиятини 1962 йилда "Абдулла Набиев" бадиий фильмида Абдулла Набиев ролидан бошлаган.

"Ўтган кунлар" фильмида Кумуш ролини ижро этган Ўзбекистон Халқ артисти Гулчеҳра Жамилованинг айтишича, Ўлмас Алихўжаев ижро этган ролларнинг муваффақияти унинг инсон сифатидаги ўз характери ва табиатида эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio