Янгича ном "узбечка" Нексиялар бозорини ўлдирмайдими?

Ўзбекистонда Daewoo маркаси остида ишлаб чиқарилган машиналар Россия энди Ravon номи остида сотилади.

Компания кўпдан бери янги глобал брендни ишлаб чиқариш иштиёқида бўлганини билдирган.

Янги маркадаги автомобилнинг тақдимоти 8 октябрь куни Москвада бўлиб ўтиши мўлжалланган. Режага биноан, Ravon маркаси фақат Россия бозори доирасида ривожлантирилади.

Хабар қилинишича, Nexia, Gentra ва қатор бошқа моделлар янги бренд остида ишлаб чиқарилади.

Daewoo маркасига кореялик концерн эгалик қилади. Бу маркалар остида автомобил ишлаб чиқарувчи GM-Uzbekistan мазкур номни лицензия келишуви остида ишлатиб келади. Айни машиналар Ўзбекистонда Chevrolet лейбли остида сотилади.

Россиялик мутахассисларга кўра, Россия бозори учун лейблнинг ўзгартирилиши ўзбек автомобилларининг Россияда шундоқ ҳам қисқараётган бозорига катта зарба бўлади.

Россияда тадбиркорлик билан шуғулланган иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаиновга кўра, Россия халқи орасида Нексия машиналари энг яхши машиналар деган фикр кенг тарқалганди.

"Нексия номи муҳим эди. Daewooнинг кўп сонли машиналари ичида энг яхшиси Нексия маркасидир. Россияликлар "узбечка" деб атайдиган Нексиялар -40 градусда ҳам ёнади. Изоляцияси яхши, совуқ эмас ичида. Москвада ўзимда ҳам Нексия бор эди. Хўжалик ишлари учун жуда мос эди", - дейди у.

Автомобил бозорида янги бренднинг тарғиботи учун бир миллиард доллардан кўп сарфланиши мумкин.

"У ерда рақобатли бозор пайдо бўлган. Лада 5 минг долларлик машиналарни ишлаб чиқаришаяпти. Янги ном билан эски бозорга кириб бориш қийин бўлади. Ravon Лада билан рақобат қила оладими? Йўқ. Агар рақобат қилмоқчи бўлса, Ravon энг кўпи билан 4 минг долларга сотилиши керак. Бу маркетологларнинг катта хатоси, 20 йил давомида яратилган брендни сақлаб қолиш керак эди", - дейди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio