Ижтимоий минбар: "Яшасин ўзбекча!"

Image caption Президент ва оиласи давлат тилига эътибори билан ажралиб турмайди

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига роппа-роса 26 йил тўлди.

Айни муносабат билан биз “Ижтимоий минбар” рукнимизда ўзбек тилининг аҳволига эътибор қаратган, хусусан, Ўзбекистонда айрим раҳбарларнинг ижтимоий фаолияти билан назарга тушган фарзандлари ҳануз ўзбек тилида гапирмасликлари давлат тилига нисбатан менсимаслик белгиси эмасми, мазмунидаги саволни қўйган эдик.

Унда жумладан, Президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг мисоли ҳам берилган.

Саволни қўяркан, биз ҳеч кимнинг ўзаро муомала тилини танлаш ҳуқуқини савол остига олмаган, балки Ўзбекистондаги тенденцияга эътибор қаратиб, айрим ўзбек зиёлилари ижтимоий тармоқларда билдираётган "бу кетишда тилимизнинг аҳволи нима бўлади?", деган хавотирларни кўтариб чиққандик.

Айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги қонуни анча либерал. У бошқа биронта тилни чекламайди, қайтага давлат тилига берилган барча имтиёзларни бошқа тилларга ҳам қўллайди-таълим, оммавий ахборот воситалари, ҳужжатларнинг таржимаси, анжуманлар ва ҳоказо.

Шу маънода, минтақадаги ҳамма давлатларда ҳам Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан ва миллий ҳиссиётлар жунбушга келган пайт қабул қилинган тил ҳақидаги қонунларни бу қадар либерал, деб айтиш қийин.

Тўғри, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам рус тилининг расмий мақоми сақлаб қолинган.

Аммо давлат тилининг қўлланиши борасидаги қонунчилик анчайин қаттиқ.

Масалан, ҳар икки давлатда президентликка номзод шахс давлат тилидан имтихон топшириши шарт.

Яъни ижтимоий-сиёсий ҳаётда давлат тилининг қўлланиши ёки уларни қўллашга мажбур қилувчи механизмлар қаттиқроқ ишлайди.

Ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebook даги BBC O'zbek саҳифасида шарҳ қолдирган аксарият мавзуни анчайин провокацион, деб баҳолаган.

Кўпчилик фикрларнинг мундарижаси “юртимизда тинчлик, юртбошимиз тинчлик ва барқарорликни сақлаб турибдилар, шундай бўлгандан кейин қайси тилда гапиришнинг нима қизиғи бор” мазмунида.

Жумладан, Beka Sscramblerss исмли фойдаланувчи ёзибди: "Узбек тилини шундок хам биламиз! BBC ака узлариз нимага янгиликларни факат узбек тилида чоп этмайсилар хар хил тилда чоп этасилар? Худди шундай гапда !! Ёки Zaynab Elmurodova: Силага нима,канака тилда гапирса??? Узим,болаларим,невараларимгача рус тилида укидик,укиймиз,ну и что??? Ёмон томони йукку??? Канака тилда гапирсаям биз Отамизниям,Гулнораниям жудаям севамиз!!!"

Нодира Ильясова: "бизнинг президент оиласи билан кайси тилда гапирса хам шу инсон туфайли тичликда яшаяпмиз".

Мурод Қосимов: "бизнинг халкимиз кенг юрак ва мехрибон калбли зиели халк уларнинг орасига бундай мавзу ташлаб фитна чикариш жуда емон ва аянчли холатлар келтириб чикаради .сизларнинг ниятингиз нима узи ббc.

Айни пайтда мунозара қатнашчиларига мавзунинг моҳиятини тушунтиришга уринганлар ҳам бор.

Масалан, Bahodir Ne’mat: Тилга эътибор - элга эътибор эканини таъкидлаб, ўзбек тилидаги саводхонлик муаммосига ҳам эътибор қаратган. “Ижтимоий тармоқларда ким бехато ёзар экан деб излаб юзтадан биттани топиш ҳам амримаҳол, деб ёзади у ва айни саводхонлик даражасини яхшилаш учун олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида тест синовларига қўшимча равишда иншо ёзишни жорий қилишни таклиф этади.

Шунга ўхшаш Анварбек Сатторов “Тил билган яхши албатда , лекин мавзу тугри , сабаби мансабдор шахслар уз фарзандларига тарбияни хам тилни хам русча беришаетганини биламиз , уй масаласи хар кимнинг узини иши , аммо тилимизни бузиб юборилаетгани хам хаммага аник”, деб ёзади у.

Ёки Қорақалпоғистондан Кобейсин Аязбаев: Мен Короколпогистонданман, нима энди Тошкентга бориб тилимдан уялишим керакми?, -деб ёзган.

Афғонистондан Tolqun Kargar: Man afgonistonlik uzbek man bu yerda uz tilimizda gaplashamiz uz tilimiz va tariximiz bilan faxrlanamiz ,uz tilimiz uchun kurashamiz.yashasin uzbekcha! деб ёзибди. Яъни ўзбек тилидаги энг кўтаринки, энг юксак фахр туйғуси афғонистонлик мухлисимиздан келган.

Айни пайтда биз давлат идораларида иш юритишнинг ҳануз тўла ўзбек тилига ўтмаганига ҳам эътибор қаратгандик.

Sher Shabutayev исмли Facebook фойдаланувчиси айнан шу ҳолатни муаммонинг асосий сабаби сифатида келтирган. “Качон юкори идоралардаги иш юритув узбек тилига утмагунча ахвол шу холатда колади. Сабаби иш юритувчилар асосан собик совет тузимида ишлаган инсонлар”, - деб ёзган у.

Ильхом Хаджимурадов: Хохлаган тилида гаплашишга Хар бир фукорони Конституциявий хукуки бордир лекин давлат ишлари Узбек тилида олиб борилиши шарт.. кейин уз миллатини, тарихини хурмат килган инсон уз тилида мукаммал гаплашади, дебди. Яъни ҳамма нарсани давлат тили ҳақидаги қонун ёки конституциявий мажбуриятга тақаб қўйиш шартмас, бу тил ўша халққа, миллатга бўлган ҳурмат сифатида ҳам улуғланиши, унга ҳурмат кўрсатилиши керак, деяпти.

Қуйида Facebook ва Одноклассникидаги BBC O'zbek саҳифаларида қолдирган фикрлар билан тўлалигича танишишингиз мумкин. Ҳам рукнимизнинг формати ва ҳам мавзу тил ва саводхонлик бўлгани учун шарҳлардаги имлони ўзгаришсиз қолдирдик.

Beka Sscramblerss: Хохласам хитойча гапираман хохласам африканча гапираман нима кибди буни йомон жойи борми 1-2 ортикча тил билсак!!! Узбек тилини шундок хам биламиз! BBC ака узлариз нимага янгиликларни факат узбек тилида чоп этмайсилар хар хил тилда чоп этасилар? Худди шундай гапда !!

Zaynab Elmurodova: Силага нима,канака тилда гапирса??? Узим,болаларим,невараларимгача рус тилида укидик,укиймиз,ну и что??? Ёмон томони йукку??? Канака тилда гапирсаям биз Отамизниям,Гулнораниям жудаям севамиз!!!

Murad kasimov: Инглиз тилида гаплашса яхши ,аммо рус тилида гаплашса емонми сизларга бу мавзу нима учун тинчлик бермаяпти ?

Анварбек Мансуов: Менимча 1 тилни эмас балки рус ва инглиз тилларни керак булса бошкаларни хам расмий килиш керак чунки асосий илмий ва техник адабиётлар рус тилда,тасавур килинг фезюляш ёки синхрофазатрон ёки андронный коллайдр сузларини кандай таржима килиш мумкин-кучайтирувчи тандир дейсизми.Хитойликлар келиб рус тилини урганишяпти Россияда,бизи кора кузлар хожатхоналарни тозалаб юришибди тилни билмай

Кахрамон Матякубов: Бу тема ачинарли холат эмас, аслида Узбекистонни купнча вилоятдагилар мактаб ва коллеж маълумотига эга булиб, граматикада ноль.. тушунча ёки ариза ёзса тушуниб булмайди почеркига.. мутлако саводсизлик авж олиб кетмокда.. хужа курсинга кутулиш учун уларга мактаб ёки коллеж дипломларини берганларни мухакома килсангиз яхши ва фойдали буларди.. Узбекистон укувчиларини 70 % деярлик саводсиз.. буни гапирсангиз буларди..

Bek Fays: Сиз олдин кишлоклардан келганларни тилига этибор беринг. Базиларини умуман тушиниб булмайди. Богча ва мактабларда узини кишлогидаги шевасида гапиришади. Ундан кейин эса русчада сузлашишади. Чунки билиниб коладида каерлилиги. Энди яна бир масала. Мен Тошкентликман. Тошкентликлар русчада гапиришса хам хаммомни баня, дазмолни утуг, шимни эса брук дейишмайди. Мен хохлардимки хеч булмаса адабий тилда гапиришса.

Зиёда Халикова: манимча буни ёмон жойи йук силар рус тилини яхши билмасангиз бу дегани хамма рус тилидан вос кечиши керакми .тугри биз узбекмиз лекин канчалик фарзандларимиз ва узимиз бир нечта тилларда гаплашсек нимаси ёмон тугри балким президентимизи кизлари акцент бн узбекча гапирар сизчи бошка нечта тилда гаплаша олас .Гулнора Каримова балким 3-4тилда бемалол гаплашишидан хабарим бор .

Nargizakhon Abdurakhmanova: Это свободная страна и хамма холаган тилида гаплашади!

Нодира Ильясова: бизнинг президент оиласи билан кайси тилда гапирсахам шу инсон туфайли тичликда яшаяпмиз.

Bill Smith: Тошкентда доим русс тилида гапиришган,Биз вилоятликлар факат узбек тилида гапирамиз,лекин ортикча тил билсангиз зарар кимайди

Бехруз Алимджанов: мухим учрашув вактида Узбек тилида Н.Назарбоев, В.Путинла умуман гаплашомиди. Нима фарки боракан силага тушуномадим Русча гаплашадими, Инглизчами давлатимиззи тинчли- осойишталигни таъминлаб Узбекистонни хеч кимдан кам килишмаяптию ?!!!!

Nodir Yuldashev: Бугун ишга кетаётганимда уйлагандим, 25 йилдан бери халиям хамма жойда русча ёзувлар учраб туради деб, халигача Россияга караммиз деб. smile emoticon Лекин Хиндистонда инглиз тили расмий тиллардан бирикуя, балки рус тилини хам иккинчи расмий тил килиш керакмикан унда. smile emoticon Жаа рус тилисиз яшолмасак дейман-да. smile emoticon

Husniddin Karabayev: Сизларга ким этди улар "Узбек" тилини билмайди деб, хаммаси узбек тилида яхши гапиришади. Чет-эл фукаролари нафакат узбек тилини балким рус-инглиз тилини хам билишмагандан кегин, бизаникилар чет-эл фукаролари кийналмасин деб, бошка тилларда гапиришадиде, Чунки тил билган хеч качон кам булмайди дейишган. Барча чет давлатларга назар солсайизлар - Рекламалар, магазин-ресторан номлари, хар хил упаковкалар ва хакозо.... номларни баьзилари уз давлат тилида эмас, балким бошка тилларда езилганига ахамият берамиз. Мана бунга нима деб эьтироз билдирасилар энди.

Мансур Адилов: мен хам узбекстонда тугилиб оскан ман , Лейкин 90% орисча гаплашаман уйда хам Коча даям , бу нарса манга яшаш учун кеч кийинчилик келтиримьепти ва озимни юртимни севишга хам ! Лейкин сизни хам тушундим , хеч качен миллатга ажиратмагамман одамни , Канака тилда ким гаплашса хам силага нима фарки бор , еки онсон яшавотти халк тилдан кийналмьепти энди Хамма жойга Ойбек тилини киритиб Сал кийинчилик яратишкере дивосизде ? Ундай болса зоопарка борила офисилабилан и хайвонларга дарс берила кимга Канака юришга Канака гаплашишга канака марашга , биз мустакил узбекистонда яшаб кевоммиз севимли юрт бошимиз халк учун анча яхши имконият яратиб койибтила !

Ильхом Хаджимурадов: Куп шархларни укиб хайратдаман... Рус тилида гаплашса нима бупти холасам хитойча гаплашаман... Э ахли Узбек силарга тилларини хурмат кимасдан оиладаям русча гаплашмелар димокчи BBC.. Сал одамга ухшаб темани яхшилаб укисаларин бумедими.. Рус, инглиз, Хитой, япон тили керакдур лекин Оилада бунака тилларда гаплашиш

Akbar Nosirov: Никохдан утиш учун ариза ёзишда крилча ёзиш керак булади! Якинда кизчалик булдик гувохнома ёзгани учун 38менг сум, кассага бориб 22менг сум туладим чек беришди 22менг сум туланди деб! 38 кистасига кирди!

Юлдуз аминжанова: ББС сизлар 70 йиллик асоратларга эмас 24 йиллик ютукларга каранг! !!

Doniyor Karimov: Рус тили Узбекистонда бегона тил эмас. Куп узбеклар ва куп бошка миллат вакиллари учун рус тили она тили. Агар уларда рус акценти булса еки узбек тилида гаплаша олмаса, хайрон буладиган жой йук. Юкори йигилишларга келсак, улар халкаро характерга эга . Узбек тилини бошка хеч каерда тушунишмайди. Мени фикримча рус тилини 2-давлат тили килиб кабул килса максадга мувофик буларди.

Кахрамон Матякубов: "сут билан кирган, кон билан чикади" - деб халкимиз бекорга айтмаган..

Xadicha Tojiboyeva: Узбекистонда яшаб туриб Узбек була туриб уз тилини билмаслик бу жуда ачинарли узга юртда яшаб туриб уз тилини йукотмаганла канча Каеси сохада кайси мансабда булмасин бу юкори авлодан утиб келаётган тарбияга боглик кушимча тил билиш бу бошка масала ким кандай кайси давлатда яшамасин уз она тилини билмаслик бу узлигини унутиш билан баробар

Tolqun Kargar: Man afgonistonlik uzbek man bu yerda uz tilimizda gaplashamiz uz tilimiz va tariximiz bilan faxrlanamiz ,uz tilimiz uchun kurashamiz.yashasin uzbekcha.

Абдулла Усманов: У'збекнинг у'з она тили бор, билмаганлар бу тилга зор, гурури бор, миллати бор, давлати бор, байрогу мадхияси бор, к,адрига етмаган ватанга бу'лсин зор. У'з тилинг, она ватанинг.

Abdul Ahad Abdurahmon: Bukrini go'r to'g'irlaydi. U zamonlarda (sssr qulashi arafasida) kommunistlarning hammasi o'rislashgan, shaklan milliy, ma'nan o'ris odamlar edi. Hammasini xotini o'ris yo tatar (va shuningdek KGB hodimasi) bo'lardi. Bu kommunistlar o'zbek tilini, o'zbek xalqini xech qachon hurmat qilmagan, qilmaydi ham. Faqatgina o'zbek ziyolilari ERK partiyasiga o'tib ketmasin deb, hokimiyatda qolish maqsadida o'zbek tiliga nomiga, o'lganini kunidan hurmat ko'rsatgandek tutdi o'zini. Abdulla Oripov, Erkin Vohidov, Hurshid Davron, Naim Karimov kabi yetakchi ziyolilarni qattiq nazoratga, siyosiy garovga oldi ERK partiyasiga qarshi turish uchun. Hokimiyatga kanadek mustahkam o'rnashib olgach aslida ERK partiyasining dasturida bo'lgan lotin yozuviga o'tish, milliy ta'lim dasturi, va hokazo qonun loyihalari chala yo'lda qolib ketdi, chunki (endiga kelib sobiq) kommunistlar xalq boyligini talash, chet eldagi banklatga tashish bilan band edi. Haliyam shu ish bilan band. Xalq har yerda sarson parokanda bolib mardikorlik qilub yuribdi. Bularga esa baribir. Bur narsa desang "tinchligimizni korolmayapti" deydi. O'zbekistondagi tinchlik qabristondagi tinchlikka o'xshaydi. U yerda uyg'oq fikrga joy yo'q.

Luiza Ismailova: Haqiqatdan sof uzbek tilida gapirmaydiganlar soni kup,shuning uchun biz maktabgacha bulgan va maktablarda farzandlarimizga tugri gapirishni urgatib borishimiz zarurdir. Uzbek tili juda qadimiy va chiroyli tillardan biri.

Islambek Gafurov: Узбекистанда яшаган дан кегин Майли гапиришмасалар хам, хеч болмаса узбекчани билишлари Шарт! Менимча бу менсимасликдан далолат беради, копинча учратиб коламиз она-тилимизни бузиб орада русча, инглисча сузлар дан кошиб койишади . Бу минталитетимизга тасир коймас дан коймайди. Мен хурсанд буламан интернетда кайсидур ватандошимиз, бошка миллат вакилларини узбек тилида гапиртирса ) ! Улар бизнинг миллатимизни таргиб килмокда,-рахмат силарга! Нега энди биз бошка миллатни тилини таргиб килишимиз керак? биздан бу талаб этилмаса хам хуш...

Заррух Джураев: Бунинг учун узбек кинофильмларини узбек тилида адабий тилда суратга тушурсин!!!!! Хамма кинолар тошкент шевасида?????!!!!!

Bahodir Ne’mat: Тилга эътибор - элга эътибор. Ижтимоий тармоқларда ким бехато ёзар экан деб излаб юзтадан биттани топиш ҳам амримаҳол. Ҳатто кўзга кўринган тиббиёт ходимлари, артисту рассомлардан тортиб оддий миллатдошларимизнинг имло хатолари ғиж-ғиж. Агар уларнинг хато ёзишаётганини айтсангиз бошингиз балода қолади. Ахир саводхонлик инсоннинг маънавий қиёфасику, нега баъзилар ўз қиёфаси хунуклигидан ор қилишмас экан. Энг қизиқарлиси биринчи ўринда чаласаводлар имловий хатоларини кўз-кўз қилиб синиқ тилни ҳимоя қилишади. Менимча мактабни битирув имтиҳонлари ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида тест синовларига қўшимча равишда иншо ёзишни жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлса керак.

AhmadKhalid Turan: Ozi qanoqa bir millet boldik bizler,ozimizni boy tilimiz toxtagan halda bashqalarni tiliga eftixar qelib yazib turamiz.iltemas ozbekcha yazaylig

Anvarbek Sattorov: Тил билган яхши албатда , лекин мавзу тугри , сабаби мансабдор шахслар уз фарзандларига тарбияни хам тилни хам русча беришаетганини биламиз , Уй масаласи хар кимнинг узини иши , аммо тилимизни бузиб юборилаетгани хам хаммага аник , лекин теле лавхаларда ора ора кузга кушикчилар ва айрим одамлар уз тилида гаплаша олмаса бу жуда хунук холат , хар кайси тилни хурмат килиш керак ва алохида уз тилимизга муносабатни узгартиришимиз лозим , нега деганда масалан Узбекистон худудларига борсангиз тожик , козок, ва бошка тилларда ахоли гаплашиб юрганини гувохи буламиз вахоланки биз Узбекмиз ва уз юртимизда яшаймиз !

Doniyor Pulatov: Nega katta rahbarlarning farzandlari o'zbek tilida gapirmaydi? Chunki ular o'zini o'zbek deb hisoblamaydi, ularga "qora" xalq begona. O'zbekchani o'rganishga harakat ham qilmaydi, chunki o'zbeklardan, o'zbek tilidan or qiladi. Ular bizga hech qachon el bo'lmaydi, ular ichimizdan chiqqan chayonlardir.

Soffiya Guzal: Mayli ruschada gaplash lekin ozligini unutma chunki milliylikni asosi tashuvchisi bu (turkiy)õzbekchani unutmasligimiz kerek bu yerda oziladan ozila janjal chiqarmela bbc jurnalis tanqid qiladi biz faqat buni yaxshi hazim qise boldi

Sher Shabutayev: Конун устиворлиги йук. Качон юкори идоралардаги иш юритув узбек тилига утмагунча ахвол шу холатда колади. Сабаби иш юритувчилар асосан собик совет тузимида ишлаган инсонлар. Вакти келиб хаммаси жой жойига тушиб кетади.

Ильхом Хаджимурадов: Хохлаган тилида гаплашишга Хар бир фукорони Конституциявий хукуки бордир лекин давлат ишлари Узбек тилида олиб борилиши шарт.. кейин уз миллатини, Тарихини хурмат килган инсон уз тилида мукаммал гаплашади...

Мурад Касимов: агар инсон канча куп тилларни билса шунча яхши унга илм олиш янада кенг ва осон буладику .бизнинг халкимиз кенг юрак ва мехрибон калбли зиели халк уларнинг орасига бундай мавзу ташлаб фитна чикариш жуда емон ва аянчли холатлар келтириб чикаради .сизларнинг ниятингиз нима узи ббс

Pamir Dadaboyev: Ota, otajon...

Bekzod Mamatkulov: Нега америкаликлар уз тилида гапиришмайди. У ерда хамма ковла ковлани яхши куради чамамда. Айникса узимиздан кетганлар. Бошка мухокама киладиган долзарб мавзулар йукмикинаааа

Зохиржон Рузалиев: ХОЗИР ВВСИ ХОДИМЛАРИ ЧЕТ ЭЛДА ТУРИБ БИРОВЛАР БЕРГАН ПУЛЛАРГА,ЯНИ АМЕРИКАЛИК ХУЖАЙИНЛАРИ, БИЗНИ ДАВЛАТИМИЗ СТАБИЛЛИГИНИ ЕМИРИБ УКРАИНАДАКА ХАОСГА ОЛИБ КЕЛИШМОКЧИ

Oybek Xusniddinov: Бу давлат кеча кашф этилган замин эмас биз оролчадаги давлатмасмиз бир неча минг йиллик қадирят ва тилимиз одатларимиз тарихимиз бор Ўзбек тилида гапириш керак базан айропорт нотарус или банк кўп ташкилотларда ўзбекчани билмайдиганлар ишлайди тушинми ўзбекча биладиганни чақиради Шу юртда яшадингми шу юрт тилини билишга мажбурсан айниқса давлат ташкилотида ишласанг халқ сенга арзини ўзи истаган тилда биринчи навбатда ўзбек тилида айтади бошқ тилни четга чиқсанг ёки ўзбек фуқороси русча мурожат қилса гапиришин мумкин шу давлатда ишлаб ойлик олябсанми мансаб курсида ўтирганин учун демак ўзбек тилини билишинг шарт /кўпи ўзини тушинмаганга олиб билми довдириди ўзбек ахир четга ишлашга борса ёки ўқишга тилини ўрганадию нега бу давлатда яшаётганлар тилни билмайди ахир хозир Совет иттифоқи даври эмаску??????????

Анварбек Мансуров: А.Темур ва жахон цивилизацияни ривожланишига асосчи булган буюк алломаларни авлодлари

Odilbek Urmonov: Ўзини хақиқий ўзбекман ва мен бу миллат вакили бўлганимдан фахрланаман деган хар бир ўзбек ўз тилини яхши билиши шарт. Ким бўлишидан қатъий назар!!!

Miya Xusain: Bir umr rusiy zabon bolib yashagan bolsayam o'layotganida onasini o'z ona tilida chaqiradi inson(O'tkir Xoshimov) Ota-onalar oz farzandiga avval oz ona tilini keyin boshqa tillarni orgatishsa maqsadga muofiq bolardi.

Rustam Yuldashev: n,til borasida gap ketganda,xamma uz tillida bemalol gaplashadi,ammo bu rus tilli ikkinchi darajali til,qolaversa chet davlatlarida doimy ravishda uzbek tillida muomla qilib bulmaydi,yaqin osiyo davlatlarida bu til qul keladi,til bilgan yaxshi asosisi uzligini yuqotmasin.

Абдулазиз Абдуюусупов: Узбек тили русча билан аралаш булгани яхширок менимча. Соф узбекча гаплар: самолет тайера, телевизор ойнаи жахон, касса нозимхона, факультет куллиет

Санобар Мирзамахмудова: узбек тилига утганимиздан бери СОВОДСИЗЛАР ва МАДАНИЯТСИЗЛАР купайиб кетди.Узбек мактабидаги ахволгаку гап йук,менга колсаку лотин харфида эмас кирил харфида колганимизда яна хам яхши булар эди

Dilshod Tashpulatov: ВВС томонидан савол тугри ташланган!/ Хар бир Узбекистон фукароси узбек тилини билиши шарт! Бунинг учун Юртбошимиз томонидан шарт шароит етарли даражада таьминланган!

Зулайхо Хамдамова: Узбекларимиз нафакат рус тилида , Тожик, козок,киргиз ва бошка тилларда гаплашишади !Бу узбек халкимизни бошка миллатларга нисбатан хурматидан далолат! ББС рахмат сизга , шу мавзуни ёритганингиз учун,

Умиджон Баротов: Биз Демократик давлатда яшаймиз буни унутманг кайси тилда гаплашгани билан у барибир Узбек

Doniyor Bekmirza karimov: Узбек узбек билан уз тилида гаплашиш керакда..

Кобейсин Аязбаев: Мен Короколпогистонданман, нима энди Тошкентга бориб тилимдан уялишим керакми? Бу менинг тилим,мен тугилган ерники И.Каримов билан гаплашсам хам шу тилда гапираман! Русча ёки Тошкент шевасида сузла деб кимдир мени мажбур киладими?

Amir Temur Turoniy: Узбек эмас улар Узбек бойликларини талон тарош килишади.Узбек халкини хурмат килишмайди шунинг учун Узбекларни тилини урганиш зарур хисобламайди

Ядгар Ходжаниязов: Агар мен бошка вилоятларга бориб колиб уз тилим хоразмча гапирсам хеч ким хеч нимани тушунмайди,шунинг учун тилимни синдириб кийналиб адабий тилда гапиришга урганиб колганман.

Odnoklassniki даги BBC O'zbek саҳифасидан:

Davron Донаев: Uzbek xalqi sof uzbek tilida va uzbek madaniyatida muloqot qilishi uchun 200yil lozim buladi. Ghunki urta osiyo xalqlari sal kam 200yil rus siyosati va madaniyatiga majburlandi. Bu majburlanish misolida shu mavzuni kutargan jurnalisni misol keltirishimiz mumkin nega uzbek tilini va uzbek madaniyatini tanqid qiladiyu. Uzi sof uzbek tili yozishdi bilmaydi.

EZGULIK BIRLA: BBC sila sal adawdingla amaldorlar orasida ham uzbek tilini hurmat qiladigonlar ham bor !

Улугбек Энигма: Уз она тилини билмаслик бу онага,ватанга ва халкига булган бехурматсизликдур!!! Бошка давлатга ишлагани ёки яшашга бориб у давлатни тилида сухбатлашмаслик хам бехурматсизлик булади. Она тилисида сухбатлашолмай хизмат курсатган артис унвони олишади,катта-катта лавозимларда-кабинет эгалари булишади. Уйлаб куринг, улар биз биланмикин? Фавкулотда биринчи булиб кочиб кетадилар узга юртга!

Бахтиёр Кодиров: Чунки рахбарни боласи,улар учун узбек тили-кишлок тили

Фарход Фаргона: Нега йигилишлар русс тилида утади

BEGONA: Bora bora o'zbek tili yo'qolib ketmasa bo'ldi.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio