Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ўзбекистон пластик картага тайёр эмас"

Би-би-си Ўзбек хизмати почтасига келган мактубдан: "Ўзбекистондаги нақд пул маслаласига ойдинлик киритиб беринглар. Пенсия, маош, стипендия ҳаммаси пластик карта орқали тўланади. Лекин пластик карта орқали ҳамма ерда ҳам савдо қила олмайсиз. Пластик картадаги пулларимизни 12 фоиз устама бериб нақд пулга алмаштирамиз. Баъзида бу устама 15 фоизга чиқади...3-4 кун олдин пулни 12 фоиздан алмаштираман деб, навбатга турдим. 3 соат тургандан кейин ўша дўконда пул тугаб қолди".

Бу Ўзбекистонда пластик карталар муомалага киритилганидан бошланган муаммо.

Аксар кузатувчилар фикрича, Ўзбекистон ҳукумати пластик карточкалар ёрдамида муомалада бўлган нақд пул миқдорини камайтириш, сунъий йўл билан инфляция пастлигига эришишни мақсад қилган.

"Ўзбекистон ҳам иқтисодий, сиёсий томондан, молиявий томондан ҳам ривожланаяпти, гуркираяпти, биз ҳам ривожланган давлатлар қатори дебит, кредит карталар ишлатамиз", деган мақсадда пластик карточкага ўтилган эди", дейди Ўзбекистон Молия вазирлигининг Валюта, "Ташқи иқтисодий алоқалар ва Ўзбекистоннинг ташқи қарзини мониторинг қилиш", Инвестицион лойиҳа ва дастурларни экспертизадан ўтказиш бошқармаларини бошқарган Шермамат Абдуллазода.

Бу билан "Ўзбекистон ҳукумати ўзининг кредит рейтингини сунъий равишда юқори қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади", дейди АҚШда истиқомат қиладиган иқтисодий таҳлилчи.

Шермамат Абдуллазода билан суҳбатни тингланг.