Ўзбекистон Япония билан қатор битимлар имзолади

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ўзбекистон ва Япония ўзбек иқтисоди ва ижтимоий ҳаёти, жумладан, энергетика соҳасини қамраб олувчи 8,5 миллиард доллардан кўп қийматга эга сармоя лойиҳалари бўйича келишганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкентда Япония Бош вазири Шиндзо Абе билан учрашувидан сўнг маълум қилган.

Каримов жанобларига кўра, Япония мазкур лойиҳалар учун 5 миллиард доллар ётқизади.

Давлат раҳбарлари икки ўртадаги келишувлар тафсилотларини очиқлашмаган.

Аммо, жаноб Абе қарзлар энергетика ва кимё соҳалари, шунингдек, иқтисод, ахборот технологияси ҳамда тиббиёт секторларини замонавийлаштириш учун берилишини айтган.

Ўзбекистон бошқа хорижий давлатлар билан таққослаганда Япония билан анчайин силлиқ алоқаларга эга.

Икковлон ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорликка оид келишувлар ҳам амал қилади.

Кўплаб кузатувчилар Ўзбекистоннинг Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби Шарқий Осиё давлатлари билан илиқ алоқаларини уларнинг расмий Тошкентнинг ички ишларига умуман аралашмасликлари, инсон ҳақлари аҳволи билан боғлиқ масалаларни кун тартибига олиб чиқмасликлари билан изоҳлашади.

Ўзбекистонга расмий сафари олди гапирган Шиндзо Абе Ўзбекистон билан сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларга оид кенг қамровли масалаларни атрофлича муҳокама қилиш ниятида эканини айтган ва ўз ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлашига умид билдирганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ