АҚШ Давлат Котиби Марказий Осиёга сафар қилади

АҚШ Давлат Котиби Жон Керрининг Марказий Осиё давлатларига сафари бошланмоқда.

АҚШ Давлат Департаментининг маълум қилишича, яқин кунларда жаноб Керри Самарқандда минтақа давлатлари Ташқи Ишлар вазирлари учрашувида қатнашади.

Америка расмийларига кўра, бу учрашув С5+1 номи остида мулоқотнинг янги шаклидир.

Жаноб Керри шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон пойтахтларига ҳам ташриф буюради ва икки томонлама мулоқотлар юритади.

Бу АҚШ Давлат Котибининг илк бор бир вақтда ҳамма Марказий Осиё давлатларига сафаридир. Американинг юқори лавозимли расмийсини бу гал минтақага нималар етаклаб келди?

Сиёсий шарҳловчи Фарҳод Толибовнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, жаноб Керри жаҳон саҳнасида фундаментал ўзгаришлар кузатилаётган ва янги жаҳон тартиботи шаклланаётган вақтда сафар қилмоқда. Унинг ташрифи бу жараёнларда муҳим рол ўйнаши ва ҳисса қўшиши мумкин бўлган минтақа билан АҚШнинг янгича муносабатларни шакллантириш истагига эга эканлиги белгисидир.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio