Ўзбекистон: навбатдаги бензин тақчиллиги

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, ҳайдовчилар навбатдаги ёқилғи тақчиллигига юз тутмоқдалар.

"Ўзнефтмаҳсулот" сентябрь ойида "ёқилғи таъминоти муаммоси йўқ ва бўлмайди ҳам" деб баёнот берганди. Лекин мутасаддиларнинг бу каби баёнотларига қарамай ёқилғи етишмовчилиги мамлакатда охирги йилларда деярли муттассил ҳолатга айланган.

Мамлакатдаги ёқилғи қуйиш шахобчаларида юзага келаётган узундан-узун навбатлар ҳақида "Водители Ташкента" Facebook гуруҳида аҳоли томонидан турли-туман изоҳлар қолдирилган.

Жумладан, фаол "Maksud Khasanov" истеҳзо билан шарҳ қолдирган: "Нимагадур, Ўзбекнефтгазнинг Тошкентда бензин муаммоси йўқлиги ҳақида расмий баёноти кўринмайди".

Бу фаолга жавобан "Артем Терёхин" илова қилади: "Улар ҳозир ўйлаш билан машғул, халқни қандай қилиб аҳмоқ қилиш учун янги баҳоналарни ўйлашмоқда".

"Roman Vlladimirovich Kostomarov": "Ҳозирда ҳар йил юзага келадиган вазият ҳукм сурмоқда, жавобгарни топиб, уни лавозимидан олиб ташлашади".

"Musannif Adham" эса "Ҳайдовчиларнинг ўзи айбдор. Очкўзлик қилиб, бакни тўлдириб қуйиб олишяпти. Аслида ёқилғи ҳаммага етади" деб "Ўзнефтмаҳсулот"дан иқтибос келтириб "Тез кунларда ушбу баёнотни кутинг" деб изоҳ қолдирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Бошқа постлар сингари, ушбу постга жавобан бир қанча фаоллардан "соатлик" навбатлардан шикоятлар ва суратлар жўнатилган.

"Ҳамманинг велосипедларга кўчиши - вазиятдан чиқишнинг йўли", деб таъкидлаган "Tatyana Li".

"Dmitriy Pahomov" яна истеҳзо билан: "Велосипедчи иқтисодга завол. У машина, бензин ва суғурта сотиб олмайди. У машина ювишга, стоянкага, кредит ва дорига пул тўламайди. У соғлом".

"Doniyor Shamuzafarov" шахобчаларда таниш-билишчилик кузатилаётгани ҳақида хабар қилган. "Шахобчада 200 тача машина бор, ҳар бири бир соатдан навбат кутмоқда, бу колонка эса хослар учун..." деган ушбу фаол Тошкентдаги шахобчадан сурат илова қилган.

Бу борада пора беришгача бориб тақаладиган тортишувлар бўлиб ўтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption "Хослар учун"...

"Jamshed Shamsuddinov" номлик фаол ёқилғи тақчиллиги Бухорода ҳам кузатилаётганидан хабар берган. "Бу аҳвол вилоятларда тўрт йилдан бери давом этмоқда," деган ушбу фаол.

Гуруҳда бир-бирларидан қаерда камроқ навбат билан ёқилғи олиш мумкинлигини сўраганлар талайгина. Умуман олганда, Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқларда бир неча кунлардан бери улашинилаётган Тошкент шахобчалари телефон номерлари аҳоли кунига яраётгандек кўринади.

Эрталабдан навбатга турса тезроқ ёқилғи қуйишга улгуришга умид қилган фаоллардан бири "Tim Black" эрталаб соат бешдан навбат ҳосил бўлгани хабарини берган. "Aziz Aziz" ўз изоҳида қандай қилиб навбатда биринчи бўлиш йўлини ўргатган. "Иссиққина жойда бўлардингиз, агарда машинангизни кечқурун навбатга қўйиб ён атрофдаги майсага чодир тутганингизда. Эрталаб туриб навбатда биринчи бўлиш мумкин".

"Shah UZ" қуйидаги саволни ўртага ташлаган: "Бизда қачондур бензин билан боғлиқ муаммолар барҳам топадими?!". Унга жавобан фаоллар канистра ва цистерналарни ҳазил ўлароқ таклиф қилишган. Ёқилғи нархлари кўтарилиши ҳақида ҳам миш-мишлар тарқатилган.

Мутахасиссларга кўра, Ўзбекистонда мавжуд нефтни қайта ишлаш икки корхонаси, Бухоро ва Фарғонадаги корхоналар ишлаб чиқарувчи ёқилғи мамлакатда тобора сони ошиб бораётган ҳайдовчилар эҳтиёжларини қоплаш учун етмайди.

Бундан ташқари пахта мавсуми билан боғлиқ ёқилғига эҳтиёжнинг ошиши каби фактор ҳам рол ўйнайди.

Яқин хориждан бензин олиб келиш ҳуқуқи фақатгина бир давлат ташкилоти "Ўзбекнефтмаҳсулот"га берилган. Шахсий ширкатларга бензин савдоси билан шуғулланиш рухсати берилмайди.