Фаровонлик индексида Ўзбекистон

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қароргоҳи Лондонда жойлашган таҳлил маркази - Legatum Institute дунёнинг энг бахтли, энг бадавлат, энг соғлом ва жиноятчиликдан ҳоли мамлакатлари йиллик рўйхатини эълон қилди. Ўзбекистон рўйхатдаги 142 давлат орасидан 57 ўринга қўйилган.

Легатум институти Фаровонлик индекси деб номланувчи ушбу йиллик ҳисоботи БМТ, Жаҳон Банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Бутун жаҳон савдо ташкилоти ва бошқа муассасаларнинг расмий статистикалари ўрганилган ҳолда тузилганини айтади.

Институт мамлакатлардаги фаровонлик манзарасини саккиз кўрсаткичга қараб белгилаган. Яъни, мамлакат иқтисодий аҳволи, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятлари, бошқарув, таълим соҳаси, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, шахсий эркинликлар ва ижтимоий капитал даражаси ҳисобга олинган.

Қарийб барча индекслар бўйича Ўзбекистон пастки қаторларга қўйилган. Аммо, Ўзбекистон "ижтимоий сармоя" ва " шахсий эркинликлар" борасида МДҲ бўйича лидерлик қилмоқда.

Иқтисод бўйича 66 ўринда (Озарбайжон-51, Қозоғистон-54, Россия-55, Белорус-89, Қирғизистон-113, Тожикистон-122, Арманистон-126, Украина-127, Молдова-128, Туркманистон рўйхатда йўқ);

Тадбиркорлик бўйича 93 ўринда (Россия-42, Украина-52, Беларус-54, Қозоғистон-56, Молдова-68, Арманистон-69, Озарбайжон-70,Қирғизистон-76, Тожикистон-108);

Бошқарув соҳаси бўйича 117 ўрин (Арманистон-92, Озарбайжон-94, Молдова-101, Россия-106, Қозоғистон-107, Тожикистон-113, Қирғизистон-118,Украина-120, Беларус-121);

Таълим бўйича 70 ўрин (Россия-29, Беларус-31, Украина-37, Арманистон-49, Қирғизистон-52, Қозоғистон-55, Тожикистон- 62, Молдова-72, Озарбайжон-82);

Соғлиқни сақлаш учун 62 ўрин (Беларус-38, Россия-42, Қозоғистон-51, Озарбайжон-68, Қирғизистон-71, Украина-79, Молдова-83, Арманистон-86, Тожикистон-96);

Хавфсизлик бўйича 67 ўрин (Беларус-53, Украина-54, Арманистон-55, Тожикистон-65, Қозоғистон-66, Молдова-69, Озарбайжон-71, Қирғизистон-83, Россия-91);

Шахсий эркинликлар учун 55 ўрин (Қозоғистон-85, Украина-91, Озарбайжон-92, Қирғизистон-95, Тожикистон-105, Россия-111, Молдова-113, Арманистон-119, Беларус-128).

2015 йилги умумий Фаровонлик индексида 57 ўрин берилган (Қозоғистон-56, Россия-58, Беларус-63, Қирғизистон-66, Украина-70, Озарбайжон-71, Тожикистон-91, Молдова-92, Арманистон-93).

Ўтган йилги рейтинг билан солиштирганда Ўзбекистон иқтисод бўйича 5 ўрин, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва шахсий эркинликлар категориялари бўйича 2 ўрин, ижтимоий сармоя, таълим ва тадбиркорлик бўйича 1 ўрин пасайган, бошқарув соҳасидаги 117 ўрнини эса, сақлаб қолган.

Мамлакатдаги фаровонлик даражаси юзасидан қилинган умумий хулосага биноан Ўзбекистон 57 ўринга муносиб кўрилган. Қозоғистон бир поғона баландда - 56 ўрин, Россия эса, 58 ўринга лойиқ кўрилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ