Ижтимоий минбар:Ҳокимнинг боласи ҳоким, мардикорники мардикор бўлади...ми?

Хорижий давлатлар, асосан Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг аниқ сони ҳақида ҳукумат маълумотларни ошкор этмайди.

Аммо айни соҳа мутахассисларига кўра, бу сон жами 5 миллиондан кам эмас.

Facebook ва Одноклассникидаги BBCUZBEK саҳифасида ўқувчиларимиздан биз Ўзбекистонда иш бўлса, четга кетармидингиз, деб сўрадик.

Хорижга ишга кетганлар ким - оиласини таъминлаш учун узоқ ва совуқ ўлкалардан иш излаган меҳрибон ота ё она, масъулиятли ўғил ё қизми?

Ёки Ўзбекистонда бот-бот айтилгани каби "ватандаги ноз-неъматларга шукур қилмай, бойлик ортидан қувган ношукурлар"ми?

Мазкур саволларимизга Ижтимоий Минбаримиздаги баҳсда қатнашган ўқувчимиз Зулфия РўзиМуҳаммаднинг фикри туртки берди.

"Иш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Берган ойлиги йўл кирангизга етмайди" - Ўзбекистондаги аҳволни тасвирлаган ўз шарҳида бу ўқувчимиз.

"Чет элга чиқиб ишласанг, нега Ўзбекистонни уялтириб, у ёқда ишладинг, дейишади".

Зулфия ўз фикрини мана шундай хулосалаган:

"Шунақа экан, ўз халқингни қойиллатиб, боқиб қўй!"

Жавоблар билан танишинг.

(Би-би-си Ўзбек хизмати ўқувчиларимиз фикр-мулоҳазаларини асосан таҳрирсиз чоп қилмоқда)

Nigora Usarova: Дангиллама учаска дангиллама туй килмаса узбекка оила тебратишга етади Узбекистондаги даромати жуда исрофгарчилик куп урф одатимизда

Nigora Ahmedova: Yoq uncha kop harajat yoq urta miyonada sal.oyliklarni owirib iqtisodni tiklaw kerak.qanaqa daromadi bor odamlari?hech qanaqa.2sotx yeridan nima oladi db uyliysz.iw bolmagandan keyin oylik qaerdan olsin bechara odamla.500 dollrga yetadigan oylik olsin har br odam.kam daramad xam 400 dollrga teng bolsin.oliy magistri btrganla 600 ..700 dollrga teng haq olsagina sal iqtisod yaxwilansa kerak.

Mahmudjon Ogli Ummatov:Коил бу гапларни аел киши езвотими , ахир сиз тумушга чикмаган булсангиз туйингиз оддий булишини хохлармидиз деган савол келади ?

Nigora Usarova: Оддий туй булиб бахтли булсам булдиде туйда еб ичиб кетганла бахт ясаб берармиди рус халки 50 та одам бн туйини уткизади зато мазза килиб яшиди туйни харажатига узларига квартила машина олади дам огани боради туй бир иккинли утади кетади нима кереги бор шунча харажатни ундан кегин котган еб утириш яхшими?

Tohir Bilolov: Nigora Usarova Шу фикрингизга кушиламан.Лекин, юкоридаги финкрингизга узингиз хам ишонмайсиз. Дангиллама участкани куйиб туринг, Узбекисондаги уртача $200 маошга (у хам борда бор, йукда йук) иккита болангизнинг мактабга тайёрлаш харажатларини копласа коплайди, булмаса йук.Энди озик овкат, коммунал харажатлар, кийим кечак каби бирламчи харажатлар....Машина миниш ёки квартира олишни унутинг. Миллиардлаб кубометр газ экспорти, тонналаб олтинлар, пахта толалари....

Diyorka Ronaldo: хамма укимаганла кетиб йотибдида. Укиганла калласи ишлаганла давлат ишида ишлаб бойиб йотибди. Бойлар бизадаям куп бориб руслани уйини тозалагунча узимизни узбеклани уйини тозаласин уборщицаларга бизадаям ойига 300-400$ беоишади. Узини урнини Ватанида топмаган чет элда топадими? Хамма жойда элон берилган ишга кабул киламиз деб албатта укиганлани. Укимаган саводсиз кайси ташкилотга керак?

Rustam Karim:Хозирги сиёсий режимни ер билан яксон килиб ва хар бир тадбиркор ва дехконни ишига сиёсий тарафдан карамасдан,эркинлик берилганда,Ўзбекистон мардикор етиштириб бермаган бўларди,аксинча юкори малакалик ва хатто Нобель мукофоти сохиб ва сохибаларини етиштирган бўларди!!!

Odilbek Urmonov: Отангизни пулга каррилаб яшаб юрубсизда "Диёрка Роналдо" бўлиб. Сизга қолса чет елга кетиб қора терга ботиб, халол мехнати билан пул топаётган шўр пешоналарни устидан эринмай кулиб ҳам қўяверасиз.

Bahodir Kadirov: Бу постни укиетган Азиз ватандошлар нима булганда хам ватанимиз-миллатимизга, ота-онамизга иснод келтирадиган ишни килманглар. Корин ғамида- пул топиш ташвишида инсонийлик ғурурини хор килманглар. УЗБЕК номини шарафлашимиз ва улуғлашимиз лозим.

Akmal Maxmudov: Мен 10 йилдан бери четда ишлеман хозир Узбекистон огир ахволда тан олиш керак лекин хурматли Прездентимиз И А Каримов харакат килиб секин аста ёшларимизга иш уринлар яратяпти бизда жуда катта лоихалар амалга ошяпти ва якин келажакда хаммамиз Уз юртимизда ишлаймиз ва яшаймиз.яна бир томонлама уйлаш керакмас факат хар томонлама уйлаб яхши инфратузилмаси Узбекистон да олдига куйилган максад.

Кобейсин Байрамбекович Аязбаев: Иш киганни айби йук,тирикчиликни айби йук,зато халол мехнат килсанг чет элга бориб ишлаганлар кул булишади,мардикор булишади,кулбозорда туришади,бу улар учун айб эмас,уят хам эмас бу узб хукумати учун шармандали хол,буни чет элларда кулбозорда турганлар,кимсасиз ерларда совиккотиб континерда ётганлар тушинишади.

Nurjahonbek Qurbonov: Узбекистонни энг котта хатоларидан ва муаммоларидан бири бу Узбекистон фукаролари четэлда ишлаетгани.

Ali Khan: Уз нонини халол топиб евотган буса буни нимаси айб?! Оддий халкни турмуш даражасини кутарвотганла аслида уша оддий одамла. Хокимятни тепасида утирволиб, когозда хамма ишни койиллатиб, аслида хаммасини узини чунтагига урвотган луттибоз амалдорламас.

Одноклассникидаги BBCUZBEK гуруҳи аъзоларининг фикрлари

ISLOM UZB:Qaniydi ish kup bulganda yaxshi pul tulaganda uzoq yurtda sarson bulib yurmardi...

алю мин: иш булса агар факатгина дунё кургани зиёрат килгани максадида узбекистонни ташлаб кетардим. бой давлатларда канчалик яхши булмасин аборогенлар сизга 2 сорт одамдай карайди хукукларингиз хам шунга яраша.

Shuhratbek Rahmatullayev: Иш нарида турсин, свет ва газ йўқ ку! Ишни гапиришади!

АШОТИК ТРУБАШАТАЛИH:“Нега доим Ўзбекистонни ёмонлайсизлар?” – деган норозиликларга кўзим тушиб туради, баъзи фейсбукдаги баҳсларда қатнашганимда. Айниқса бирор бир танқидий фикр билдирсанг, сени душманга ва ёмон ниятли одамга чиқаришади. Менимча ватандошларимиз билан бир нарсани аниқлаб олишимиз керак. Ўзбекистон бизнинг Ватанимиз, биз уни севамиз ва Ўзбекистонни, яъни ватанимизни ҳеч қачон ёмонламаймиз. Ватанимиз Ўзбекистон – бу бошқа нарса ва шу номли давлатда, ҳокимиятга эга бўлган сиёсий куч бу бошқа нарсадир. Ватан бу доимий, ҳукумат эса вақтинчалик ва у алмашиб турадиган сиёсий куч. Биз ҳукуматни ҳам ёмонламаймиз, биз ҳукуматни фаолиятини муҳокама қиламиз. Бизнинг фикримиз ҳукуматникидан фарқ қилади, биз унга, яъни ҳукуматга танқидий ёндашамиз. Ватанимиздаги ҳукуматни танқид қилиш, бу Ўзбекистонни ёмонлаш дегани эмас. Ҳукуматни ва унга раҳбар бўлган шахсларни танқид қилиш билан нимага эришмоқчимиз? Мақсад Ватанимиз Ўзбекистонда халқимиз ҳаёти ёмон томонга эмас, балки яхши тарафга ўзгаришига эришиш. Ҳукумат, давлатни бошқариш масъулиятини ўз зиммасига олди ва бу билан Ватанимизда булаётган барча ишлар учун жавобгарликни ўз бўйнига юклади. Демак, бирор бир камчилик бўлса биз кимга мурожаат қилишимиз керак? Албатта давлат ва ҳукумат ишлари учун жавобгар бўлган шахслар ва идораларга! Биз айнан шундай қиляпмиз, порахўрлик бўлса, биз у ҳақида гапиряпмиз, ўғирлик бўлса, одам ўлдирилса ёки бошқа нотўғри иш бўлса биз жим турганимиз йўқ. Жавобгарликни ва масъулиятни ўзига олганлар, йўл қуйилган камчиликлар ва хатоларни тўғриласин деб танқид қиламиз. Бу ишимиз тўғрими ёки йўқми? Албатта тўғри, чунки агар биз йўл қўйилган хатоларни, нотўғри ишларни танқид қилмасак унда Ватанимиз Ўзбекистонга ёмонлик тилаган бўламиз. Ахир биз Ватанимизни севамиз ва Ватанимизда ҳеч қандай камчиликлар бўлмаслигини хоҳлаймиз. Шунинг учун бизга:” Ўзбекистонни танқид қилма!”– деган одам, аслида ўзи Ватанимизни душманидир, чунки унинг гаплари одамларни Ватанимизда яхшиликга интилиш ва камчиликларни йўқ қилиш ҳаракатидан қайтаради. Президентлар, давлат раҳбарлари, вазирлар, ҳокимлар келади ва кетади, Ватан эса абадий қолади!

Quzivay Quchqarov: Амалдорларнинг Тилбизорда айтишлигича Хар йили бир миллионта иш урни яратилар екан айтсак 25 йилда 25миллион иш урни яратилди дейлик Узбекистон ахолиси жами 32миллион шулардан 7 миллиони богча мактаб колеж литсей ва вояга йетмаганларни ташкил килади шуннай килиб 25миллион вояга йетган ишлай оладиган ахолиди иш билан таминланган булса нега унна 2 миллионтадан куп одам чет елда ишлашяпти айтсак тилбизорда ахоли иш билан таминланди деб айтувчи амалдорлар ялгон айтишар еканда, шуннай килиб буюк келажакга йетиб оламиз

ZOKIR ALI: Xa xa xa bizda bir gap bor hokimdi bolasi hokim boladi! Biz rassiyachi biz bolalarimiz kim boladi???????????

С Т Р Е Л E Ц: Миграция хар кандай давлатда, хатто энг ривожланган давлатларда хам бор, факат умумий ишчи катламни (18 дан 50-55 ёшгача булган ахоли) 4-8 фоизини ташкил килган миграция нормал холат хисобланади. Бизда эса ишчи катламни (уртача 12-14 млн.) 4-5 млн.га якини турли давлатларда мухожиротда, бу умумий ишчи катламни35- 40 фоизини ташкил килади. Юртдаги колган 60 фоиз катламни хам 30 фоизга якини мустакл тирикчилик килувчилар (дехконлар, чорвадорлар, хунарманд-савдогарлар, мардикор ва ёлланма ишчилар) колган 30 фоизга якини давлат муассасалари, ишлаб чикаришда ишлайди. Бундай курсаткич хукуматни нормал фаолият юритолмаётганидан далолатдир, яъни 30 фоиз ахолини иш билан таминлаб "буюк келажак" куриш ахмокона чупчакдан узга нарса эмас.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ