“Ўзбекистонга ақидапараст гуруҳлар таҳдид солаётгани рост, аммо...”

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Жангарилар Ўзбекистонга таҳдид соладими?

Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, ўтган ой мамлакат бўйлаб ўнлаб диний ақидапарастлар қўлга олинган.

Ҳукуматга ишониладиган бўлса, экстремист гуруҳлар мамлакатга мустақилликнинг қарийб 25 йил мобайнида муттасил таҳдид солмоқда.

Яъни, бу таҳдид ҳеч қачон аригани йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги Би-би-си Ўзбек хизмати муштарийларидан биз Ўзбекистонга ана шу эктремизм таҳдиди қанчалар деб сўраган эдик.

Ақидапараст ва террорчи гуруҳларнинг юзага келишига қандай сабаблар бор?

Facebook ва Одноклассникидаги BBCUZBEK муштарийлари жавоблари билан танишинг.

(Аксарият изоҳлар грамматик таҳрирсиз нашр қилинмоқда. Ҳақоратли сўзлар ва очиқ таҳдид ишлатилган барча изоҳлар ўчирилади ва муаллифларга огоҳлантиришсиз тўсиқ ( блок ) қўйилади.)

Gayrat Yuldosh:Таҳдид бор. Лекин кўлами қанчалигини билмадим. Лекин назаримда бу таҳдид ҳукумат ўйлаётганидан ҳам ошиқроқ. Узоққа бормайлик, мана шу фейсбукни ўзида ҳам эҳҳе қанча ўзбеклар бор ИШИДга, ёки бошқа оқимларга даъват қилаётган.

Аюб Пулатов: Терористларга карши энди халк тайёр ,уларни йулига кирадиган содда йук.узим биринчи булиб курашаман галамусларга карши

Ben Den: Йўқ, таҳдид солмаган ва солмаяпти ва келажакда ҳам солмайди. Таҳдид солаяпти деб жар солаётган ўзи диктатор, ўз жиноятларини беркитиб, ҳокимиятни қўлдан чиқармаслик учун 26 йилдан бери ..... қилмоқда ва халққа зулм етказмоқда. Ислом фобиясига дучор бўлганлар эса унинг ёлғонларини ямламай ютишмоқда. Албатта махсус хизматлар бундай ғайридинлик ва мусулмон кишиларга душманлик қилиш ҳаракатларида совет империяси даҳрийлар даврида ишлаб чиқарилган КГБ усулидаги фитналарни қўллаб амалга оширмоқдалар. Ижтимоий тармоқларда ҳам ўзини мусулмон кўрсатиб, саҳифасини мақбара ва масжид билан кўрсатиб қармоқ ташлаб ўтирганлар кўпи фитначилар. Ана шу агент фитначилар мусулмонларни ёмонотлиқ қилишга, адашган ёшларни ўз тузоғига илинтириб уз карера ва мансаб, юлдуз ва ҳаром мукофот олиш учун “резултатга” тиқиб юборишмоқчи. Таҳдидни ақидапараст гуруҳлардан эмас, қашшоқлик, ишсиўлик ва ночорликдан радикаллашиб нафрати ошиб бораётган халқдан кутсин ҳукумат!

Doniyor Pulatov: Bu tahdid real bo'lishi mumkin deb o'ylayman. Birinchidan, bizda dinni o'rganish uchun sharoit mutlaqo yetarli emas. Bolalarga yoshligidanoq diniy ta'lim berish kerak, toki ularning ongida din haqida to'g'ri tasavvur shakllansin. Masalan, ta'til paytlarida masjidlarda maktab va litsey/kollej o'quvchilari uchun qisqa kurslar tashkil etsa bo'ladi-ku. Shunda hech qanday hujra-pujralarga ham ehtiyoj qolmaydi. Dindan uzoq ulg'aygan bola musulmonchilikni o'rganaman deb ekstremist guruhga qo'shilib qolishi hech gap emas. Ikkinchi sabab – qashshoqlik va jamiyatdagi adolatsizlik. Ko'pincha qashshoqlashgan odamning dinga nisbatan moyilligi ortadi, Xudodan umid qila boshlaydi. Ustiga-ustak, jamiyatda adolatsizliklarga duch kelaversa, bu moyillik yanada ortadi. Xuddi shu asnoda ekstremist guruhlarning balandparvoz gaplari, va'dalari bu odam uchun yechimdek ko'rinadi. Xullas, qashshoqlik ham ekstremizmning urchishiga olib keladi.

Ozodbek Aliyev: Ben Den,фикрингизга кушиламан,хеч канака тахдид йук,хамма вохима каримовни куркоклиги натижасида узи сунъий равишда келтириб чикармокда,тушида хам соколли террористларни куриб куркиб чикса керак,Халкга эса шундай фикр бериб,захарларб куйганки,гуёки бутун дунёда уруш кетяптию,битта узбекистонда тинчлик,узини тинчлик рахнамоси,килиб курсатмокда,айрим манкуртлар эса,тинчлигмизни саклаб турибди деб чапак чалиб юрибдилар,Ишид каби гурухларни бахона килиб,диний мотивлар билан камалганларга зулмни янада кучайтирмокда...

Mahmudjon Ogli Ummatov: Нима булса хам биз Узбекистонни иккинчи Сурия булишини хохламаймиз

Azizbek Niyazov: Фараз килинглар, кредиторлар АКШдан уз пулларини кайтаришини сураса - хаммага маълум, АКШ нинг ташки карзи 18 трлн долларга тенг - (1 йилнинг бюджети эса 14 трлн доллар) шунинг учун дунедаги энг кашшок давлат - бу Америка Кушма Штатлари. Мисол учун, Узбекистон хеч кимга карздор эмас! Кредит олган такдирда хам - Швейцария банкида кафолат сифатида ун баравар куп микдорида давлат олтин захиралари сакланмокда!

Husniddin Mamajonov: Alloo, qanaqa AQW? Botta Ozb haqida gap ketyabtiyu. Kegin bilmasdan gapirib nima qilas? Kim etdi qarzi yo'q dib?

Azizbek Niyazov: Albatta, O'zbekiston haqida! Shuning uchun, oddiy misol bilan man isbodladimki - O'zbekiston, mazkur maqolada aytgandek qashshoq emas, va kerak bo'lsa, AQSHdan ham boy!!! Shuning uchun Britaniya ham boshqa g'arb davlatlari singari tinchligimizni ko'raolmaydi va Ukraina, Suriya kabi ichki nizolar keltirish maqsadida shunday maqolalar chop etadi!!!

Ali Khan: Бундан ортик сафсатани эшитмаганман

Doniyor Pulatov: Азизбек Ниязов, tush tugadi, uyg'onaqoling endi.

Дилмурод Абдураҳимов:Уйғонганлар! Оиладаги муаммони қўшни ёки нариги маҳалла одамлари келиб ҳал қилиб беришига ишонадиган уйғоқлар! Бир ғишт қўйинг тинчлик учун! Кимга керак қашшоқмизми йўқми - бу ерда сафсата сотишни?! ...

Shekspir Uzbek: Azizbek Niyazov осмондан тушмадингизми сиз? Карзи йук булса, ярим ахолиси чет элда мардикорчилик килиб юрибдику? Чорак аср утди, тирнокдай узгариш булдими?

Ali Khan: Яна уша тор карашдаги сафсата. Хукуматни танкид килсанг, узларича утирволиб сани хоинга чикаришади калтафахм хукуматпарастлар. 300млндан ортик ахолига эга АКШда ахолининг деярли ярми хозирги хукуматдан норози. Нима улани хаммаси хоинми?! Ундан кейин, 16трлн ЯИМга эга дунёнинг биринчи иктисодини ЯИМ 62млрд булган Узбекистон билан солиштиришни узи энг катта сафсата. АКШ ярим асрдан бери катта микдорда карз бериб, карз олади. Чунки уша карзни тулашга курби етади. Чунки улада юкори техногологиялар ва энг йирик бозор бор. Бизда нима колди? Бизда хукуматни иктисодий сиёсати инкирозга юз тутиш арафасида. Аммо узлари буни тан олмайди. Токи ахвол унглаб булмас даражага етмагунча.

Ibragim Abdurakhmanov: Карзи борми йукми хеч ким Ташкаридан келиб толамайди Айникса АКШ Менимча хар кандай холатиа ТИНЧЛИККА ургу бериш кк Айникса хозирги пайит Давлат хар бир толов ни аник режа ва кафолат бн олади Лекин дунедаги кризис Кушни давлатлар га тасирини кусатиши ойна дай равшан Осие Европпа АКШ Хаммаси буни тан олган Тарихдаги барча уриш ва революциялар хаммаси факат иктисодий фойдага каратилган бб Атрофлаги холатлар хам бундан холи Эмас Давлат ички ва ташки иксодий сиесати факат узини ички иши Биздаги бази бир муттахам лар фойда топиши ва килган жиноятларни Яширишни йули Факат Сиесий узгариш бб Улар Ташкаридан куч кидишади ФАКАТ сайлов ва конституция оркали Йул тутиш шарт Болмасам бу кунлар холва болади аник

Одноклассники BBCUZBEK гуруҳидан

Ук Илон: Овора булишмасин Узбекистан ватанимизни биздек март Жасур халкини призидентини ота онаси якинларини сунгги нафаси колгунча химоя киладигон фарзандлари бор.Шундай экан мусулмон динини узларингга никоб килиб олиб дунёда мусулмон динини шарманда килишма Ватан фурушлар

я тоже простой человек:Хозирги кунда Узбекистонда, хатто динини махкам ушлаб ибодат қилган мусулмонниям, вахобий терорист, терор гурухларга алоқаси бор деб 5 6та тухматларди қушиб, опкириб тиқиб қуйишябти. Ундан ташқари улар хали бери узбга кириб келалмеди, бу гапларди куп эшитдик, хали афғонистон турибди, афғонистонни эса бутунлай бериб қуйиш ният юқлигидан, бази давлатлар халигача афғон хукуматга ёрдам бериб келябти

С Т Р Е Л E Ц: Кандайдир радикал гурухлар- толибонми, УИХми, ИДми 4-5 минг кишилик жангариси билан, борингки 10 минг жангариси билан мустакил армиясига эга булган Узбекистондай давлатга тахдид килиши, бостириб кириб хозирги мавжуд тузумни узгартира олишига ишониш ахмокликдан узга нарса эмас. Реал тахдид четдан эмас, ичкаридан, чунки хукумат билан халк орасидаги жарлик борган сари кенгайиб боряпти. Назаримда хукумат халкни химоя килиш билан бирга узини халкдан химоя хам киляпти.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.Instagram – BBC UZBEKTwitter – BBC UZBEKOdnoklassniki – BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ