'Ўзбекистонда ҳалол бойлик орттирган миллиардер йўқ'

Фото муаллифлик ҳуқуқи china.org
Image caption Жаноб Азимов бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқнинг катта эмаслигини урғулаган

"Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ ва бўлмайди ҳам!"

Бош вазир муовини Рустам Азимовнинг Тошкентдаги инвестициявий форумда айтган ушбу сўзлари ижтимоий тармоқларда баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.

Жаноб Азимов бойлар ва камбағаллар ўртасидаги жарликнинг катта эмаслигини ҳам урғулаган.

У мамлакатда расман миллиардерларнинг йўқлигини иқтисодий ривожланишнинг ўзбек модели эришган ютуқ сифатида тақдим этган.

Ўтмишда Президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Твиттердаги саҳифасида Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг ўзи мамлакатдаги норасмий миллиардерлардан бири эканини иддао қилган эди.

Азимов бу иддаони тасдиқламаган, рад ҳам этмаган.

Каримова хоним 2013 йилдаги твитларида шунингдек, мамлакат парламентининг юқори палатаси- Сенатда "беш нафар миллиардерлар" борлигини даъво қилган, аммо ҳеч кимнинг исмини бермаган.

Бош вазир муовинининг сўзларидан ҳукумат бундан кейин ҳам расмий миллиардерларнинг бўлишига йўл қўймаслигини англаш мумкин.

Бизнес форум қатнашчиларининг ушбу баёнотга муносабати қандай бўлгани маълум эмас.

Аммо ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар билдирган муносабатлардан хулоса қилинадиган бўлса, ўзбек бойлари бор, аммо улар ўз бойликларини ошкор қилишдан қўрқишади.

Facebook ва Одноклассиники даги BBC O'zbek саҳифаларида шарҳ қолдирган аксарият Ўзбекистонда бойлик орттираётган қатлам асосан, ҳокимиятга яқин одамлардир, деган фикрда.

(Шарҳлар деярли таҳрир ва тузатишларсиз чоп этилмоқда. Ҳақоратли сўзлар ва очиқ таҳдид ишлатилган барча изоҳлар ўчирилади ва муаллифларга огоҳлантиришсиз тўсиқ ( блок ) қўйилади-таҳр.)

Хикмат Зиядуллаев: 90-йилларнинг ўрталарида чет эл банк ҳисобларида 350 миллион у. е. дан ортиқ пули бор давлат арбоби ҳакида эшитгандим. Қизик, ҳозир қанча бўлган экан ҳисоб рақамларида?!

Azizbek Ergashev: деньги любят тишину ,,, degan so'zlarga amal qilishadi biznikilar , ko'z-ko'z qilmaydi

Farkhod Abdurakhmonov: Агар ҳеч қандай административ ресурсга эга бўлмасдан иш қиладиган тадбиркор бўлса, у ҳеч қачон миллиардер бўла олмайди ва давлат бунга йўл қўймайди ҳам. Шу нуқтаи назардан миллиардерлар бўлмаслиги мумкин. Биз айнан ана шундай тадбиркорлар миллиардер бўлишларига имкон яратиб беришимиз керак ва давлат структураси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларда ишловчилар миллиардер бўлиб кетишларига йўл қўймаслигимиз шарт. Жамиятда мувозанатни сақлаш учун эса солиқ механизмини тўғри амалга оширишимиз лозим бўлади.Ўзбекистонда бойлар билан камбағаллар ўртасидаги фарқ оз эканлиги ҳақиқатдан анча йироқ, яъни статистик маълумотлар реал эмас. Мамлакатда қанча кўп аҳоли бой бўлса шунча яхши, аммо бу ўринда ким қандай бой бўлаётганлигига аҳамият қаратишимиз керак. Бойиш порахўрлик ва коррупция ҳисобидан эмас, балки одилона эркин бозор муносабатлари, ҳалол рақобат, меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, хусусий мулкни рағбатлантириш, ўрта қатлам вужудга келишини ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватланиши орқали бўлиши керак.

Хон Келди Алим: Шунча пулни каердан олаяпсан,бир кирдикори бор буни, деб обориб, қамаб ташашади, шундай экан, қайси ахмоқ бойлигини ошкор қиларди?. Бизда ҳамма нарса махфий хисобланади. Бюджет ҳам, одамларни ҳамёни ҳам,бунга бурнингни суқсанг, бурнингдан айриласан.

Ikbol Turaev: Ўзбекистонда бечора бойлар бор.

Пулат Турон: Бор!!.. Қонунниям сотиб олишади керак бўлса. Қарабсанки камбагални боласи айбни саковларча оркалаб камалиб кетаверади.

Dilmurod Khodjabaev: Худо хоҳласа ҳаммамиз миллиардларга эга бўламиз!

Ядгар Ходжаниязов: Бўлган тақдирдаям махфийлигича колади. Буни ошкор қиладиган журналист ва статист ҳали дунёга келган эмас ва ҳеч қачон келмайди ҳам.

Nuriddin Ashurov: ҳамма вазирлар миллиардер, ҳокимлар миллионер… Гап кўп, одамлар қўрқади …

Maxim Grishin: Бизда миллиардерлар йўқ ва бўлмайди! Глупейший и тупой мнения! Мнения человека который понятие не имеет и ничего смыслет в экономике! Веть именно миллиардеры и олигархи являються управляющими экономики страны! Именно они создают производство! Именно у них работают люди, рабочие, специалисты, зарабатывая денег для свою семью! И приносящие прибыл для своей страны!

Дилмурод Исхаков: Йўқ, ҳамма камбағал

Ilkhom Toshboev: Алишер Усмонов бор-ку.

Zuhriddin Normatov: Данғиллама участкаларни нархини ҳамма билса керак

китоб - билим манбаи: Р. Азимовнинг айтган гаплари тўғри, чунки Ўзбекистонда Бил Гейтс, Стив Жобс ёки "в контакте"нинг яратувчиси П. Дуров каби ўз меҳнати, ақл-заковати билан бойлик орттирган миллиардерлар йўқ. Борлари эса халқ, давлат мулкини ўғирлаган...

...Бизни сўм ҳисобида эса деярли ҳамма миллионер, аниқроғи миллионер-нищий

абдулазиз: aslini olganda bizada milliarderlar yetarlicha topiladi, faqat ular o'zlarini bildirmasdan yurishadi, xatto karimov ham aytgan, bizga oligarxlar kerakmas deb, bizning oligarxlar oddiy lasetti,kaptivada yurishadi

бахтли малак нанош: Тўғри, ҳалол меҳнатдан ҳеч ким бойимаган

Piyaniy samuray: Миллиардерлар йўқ бизда деб кариллагунча, свет билан газни қўшиб қўй, қиш келяпти...

Alloh buyukdur: O'zbekistonda milliarderlar barmoq bilan sanar darajada, u ham bo'lsa, davlatga albatta bevosita aloqador odamlar. Bu meni shaxsiy fikrim, chunki O'zbekistonda xech qanaqangi yirik korparatsiyalar yo'q, yani nodavlat.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ