Тошкентда яна ер қимирлади

Сешанба оқшомида Тошкентда зилзила юз берган. Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, Тошкент вақти билан соат 22:30да юз берган зилзиланинг кучи 2,5-3 балл бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона водийси яшовчилари у ерда ҳам ер қимирлаши сезилганини ёзишмоқда.

Фейсбук фойдаланувчиларидан бири жавонлар ва люстралар титрагани, яна бири эса юриб кетаётган оила аъзоси йиқилишига оз қолганини ёзди.

Зилзила маркази Қирғизистон ҳудудида, Тошкент шаҳридан 306 чақирим узоқликда бўлган. У ерда зилзила кучи 5,7 балл дея қайд этилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зилзила кучи Андижонда 4 балл, Фарғона ва Наманганда 3 балл, Сирдарёда эса 2 балл бўлганини маълум қилди.

Инсоний талафотлар ва вайронагарчиликлар борасида хабар йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio