Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда эркак ва аёл тенг ҳуқуқлими?

Би-би-си Жаҳон Хизмати аёлларга бағишланган махсус дастурлар -"100 аёл" мавсумини бошлаган.

Ўзбек тилида "Аёл билан мунаввар олам" деб номлаган дастурларимизда хотин-қизлар, жумладан бугунги ўзбек жамиятида аёлнинг ўрни, она, ҳамшира, ўқитувчи, пахтакор ва олима бўлган ўзбек аёлининг ютуқлари, улар дуч келаётган хавф-хатар ва муаммоларга тўхталамиз.

Ўзбекистон ҳукумати мустақиллик йилларида аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаб келади.

Ҳукумат, айтиш мумкинки, айни мақсадда минтақадаги бошқа давлатлардан илгари кетиб, ҳокимият вакиллик (қонунчилик) органларига сайловларда номзод кўрсатишда аёллар учун 30 фоиз ўринни квоталаш махсус тизимини ҳам жорий этган.

Расмийлар мамлакатда хотин-қизларни камситишнинг барча турларига барҳам берилганини айтиб келадилар.

Аммо амалда-чи? Амалда ўзбек аёли эркак билан тенг ҳуқуқлими?

Тенг ҳуқуқлилик ўзи нимани англатади?

Бугунги суҳбатдошимиз биринчи ўзбек аёл кинотасвирчиси ва таниқли фотограф Умида Аҳмедова.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio