Ўзбек аёллари кўкрак саратонидан қанчалик хабардор?

Фото муаллифлик ҳуқуқи .
Image caption Ўзбекистонда кўкрак саратонини аниқлайдиган рақамли маммограф жиҳозлар етишмайди

Би-би-си Жаҳон Хизмати аёлларга бағишланган махсус дастурлар -"100 аёл" мавсумини бошлаган.

Ўзбек тилида "Аёл билан мунаввар олам" деб номлаган дастурларимизда хотин-қизлар, жумладан бугунги ўзбек жамиятида аёлнинг ўрни, она, ҳамшира, ўқитувчи, пахтакор ва олима бўлган ўзбек аёлининг ютуқлари, улар дуч келаётган хавф-хатар ва муаммоларга тўхталамиз.

Бугун дунёда аёллар саломатлигига таҳдид солаётган энг асосий хасталиклардан бири, бу кўкрак саратонидир. Ҳар йили дунёда бир ярим миллиондан ортиқ аёлга кўкрак саратони ташхиси қўйилади.

Тошкентдан тиббиёт фанлари доктори, профессор Дилобар Мирраҳимованинг айтишича, Ўзбекистонда бу борада расмий кўрсаткичлар йўқ, аммо мутахассислар кўкрак саратонига чалинган аёллар сони йилдан-йилга ошиб бораётганини қайд этишмоқда.

"Бизда бу борада статистик маълумотлар йўқ. Аммо шунга қарамасдан, бизнинг аёлларимиз орасида ҳам бу хасталик йил сайин ошиб бормоқда", - дейди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги давлат шифохоналарида кўкрак саратонини рентген нурлари ёрдамида аниқлайдиган маммограф жиҳозлар етишмайди ва аёлларнинг кўпчилиги ташхис учун хусусий шифохоналарга мурожаат қилишлари керак бўлади.

"Жаҳон соғлиқ ташкилотининг кўрсаткичлари бўйича, ҳар бир миллион аҳолига давлат 16 та рақамли маммограф жиҳозни таъминлаб бериши керак. Аммо бизда бу жиҳозлар давлат тиббий муассасалари эмас, балки хусусий тиббий муассасаларда жамланган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида 5 та рақамли маммограф аппарати фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ҳаммаси ана шу хусусий клиникаларда жойлашган", - дейди Дилобар Мирраҳимова.

Мутахассиснинг қайд этишича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда кўкрак бези саратони профилактикасига кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Суҳбатни тингланг.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio