Милиция ходимлари "ёлғон детектори"да текширилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи varlamov.ru

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг руҳий тетиклигини текшириш учун келгуси йилдан бошлаб ёлғонни аниқлаш детекторларини қўллай бошлаши хабар қилинмоқда.

Спутник ва CA-NEWS хабар агентликларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўз милиция ходимларини текширувдан ўтказиш усулларини кучайтиришга бел боғлаган.

Ёлғонни аниқлаш детекторлари ёрдамида руҳий ҳолати беқарор бўлган ходимлар аниқланади. Детектор милиция сафига ишга ёллаш жараёнидаги текширувларда ҳам қўлланилиши режаланган.

"Келгуси йил ИИВ таркибидаги руҳшунослар ишига полиграфлар ёрдам беради. Полиграфологлар гуруҳи тузилди, улар ёлғонни аниқлаш детекторлари билан қандай ишлашни ўрганадилар", - деб айтган ИИВдаги манба спутник агентлигига.

Манбанинг айтишича, ходимларнинг ўз ишига руҳан мослашиш салоҳиятини аниқлаш учун маҳсус регистраторлар ҳам ишга солинади.

ИИВдаги суҳбатдошнинг билдиришича, руҳий ҳолатни текшириш заруратига Марказий Осиёда радикал Ислом ғояларининг тарқалиши асос бўлмоқда.

Агентликка кўра, маҳаллий матбуотда охирги вақтларда милиция ходимлари орасида юз бераётган ўз жонига суиқасд қилиш ҳоллари ва уларнинг оддий аҳолига қарши қурол қўллаши ҳолатлари ҳақидаги хабарлар кўпайган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio