Ўзбек аёлларини хорижда фоҳишаликка нималар мажбурламоқда?

Image caption Суратнинг мақоладаги хабарга алоқаси йўқ

Ҳиндистон полицияси фоҳишаликка мажбурланган Ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши юзасидан жиноят ишини тергов қилишни бошлаган.

Ш.С. исмли аёлнинг жасади 16 ноябр куни Деҳли яқинидан топилган.

Ҳинд матбуотининг ёзишича, полиция аввалига қотилликка алоқадорликда гумон қилинган иккинчи аёлнинг ҳам ўлдирилганига ишонмоқда.

Полиция А.Ш. исмли аёлнинг ашёлари орасидан 2014 йил сентябрида Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси номига ёзилган, аммо жўнатилмай қолган мактубни топган.

Унда ўзбекистонлик одам савдоси қурбони қандай қилиб ўз туғилган жойидан Ҳиндистонга келиб қолгани ва Деҳли ҳамда Панжобда фоҳишаликка мажбурлангани ҳақида ёзган.

Бу ўзбек аёлларининг Ҳиндистонда биринчи марта жинсий қулликка тушиш ҳоллари эмас.

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни одам савдоси ва жинсий қуллик манбаъси бўлган давлатлар сирасига киритган.

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда одам савдосига қарши курашни кучайтирганини айтади, аммо таҳлилчиларга кўра, оғир ижтимоий-иқтисодий аҳвол ўзбекларни хориждан иш излашга мажбурламоқда.

Иш илинжида хорижга сафар қилганлар орасида эса қулликка тушаётганлар оз эмас.

Сизнингча, ўзбек аёлларини хорижда фоҳишалик қилишга қандай омиллар мажбурламоқда?

Ушбу савол кўплаб Би-би-си Ўзбек ўқувчиларининг эътиборини тортди.

(Айрим изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда)

Shuhrat Ikrom: "Динимиздан бехабарлиги, жохиллик ,осон пул топишга бўлган мойиллик. Оналаримиз - момоларимиз 1930-40 йиллар очлик ва урушни бошидан ўтказишган, лекин бундай ишларга қўл уришмаган".

Хон Келди Алим: "Биринчи сабаб - ишсизлик, иккинчи сабаб - сўмнинг инфляция даражаси жуда кучлилиги. Ўз яшаб турган жойида 100-200$ га тенг микдорда маош берадиган доимий иш ўрни топа олганида, кетмас эди шу қизлар".

Нафиса Элчиева: "Қайси донишманд таҳлилчилар таҳлил қилибдики, Ўзбекистонда оғир ижтимоий - иқтисодий аҳвол деб? Шундай беъмани гапларни эшитсам, жаҳлим чиқади."Ўзбек аёлларини хорижда фоҳишалик қилишга қандай омиллар мажбурламоқда". Бир-иккита адашган ёки нафсини қули бўлган аёллар орқасидан бутун ўзбек аёлларини айблаш яхшими? Нимага фақат ёмонлик кўрасиз, ёзинг Ўзбекистонни 154 давлат ичида 44 уринда энг бахтли яшаш учун кулай давлат деб топилганини..."

Zulfiya RuziMukhammad: "Тўғри, ҳозир шундай вақт бўлиб қолдики, пул учун... ҳатто, қариндошинг алдаб сотворади. Кўплар алдов гапларга ишониб чув тушишади. Лекин, ўз хоҳиши билан бориб ёш аёл-қизлар шу ишни қилиб келишади. Ҳар сафарга борганимда, шунақа қиз жувонларни кўп кўраман. Шу сентябр ойдаям қайтвотганимда, шунака кизларга дуч келдим, аниқроғи битта самолётда. 8-9 қизлар бир-бири билан баланд овозда яна бехижолат гаплашиб келишди.... Мана ўзбек аёл қизлари... Қани, ўзбекки мана ман деган ор-номусли йигитлари? Қани ҳаёли-иболи қизлари? Бир шоир айтган экан: "Биз юзингдаги чимматни олдик, ҳаё-ибони эмас", деб.

Rustam Karim "Агар дунёни ўзгартирмокчи бўлсанг,ўзингдан бошла" деган ибора бор! Бу ерда Ота-Онани ва динни аралаштириш ноўрин! Айб факат Ўзбекистоннинг Зулумкор сиёсати ва Динга карши курашишидадир!

Nafisa Rohatalieva: "Йўқ, Zulfiya RuziMukhammad, сизни гапингизга қўшилмайман. Ман ҳам қийналдим, болаларимга бир тўғрам нон топиб беролмаган кунларим бўлди, лекин кўчага чиқиб ўзими сотиш хаёлимни бир учига келмади.Нима қилсам ҳалол пул топиб болаларимни катта қиламан, дедим ва ҳаракат қилдим. Ҳалол пул топаман, деб мақсад қилдим, Оллоҳ етказди, лавашга ишга кирдим. Хамир қилардим, енгил иш эмас, саҳар 4 да иш бошланади, кечки 9 да уйда бўлардим. Яхши пул топганимдан чарчаганим билинмади, болаларими соғиниб кетардим, улар билан ўйнаб чарчоғимни чикарардим. Бева аёлмасман, турмуш ўртоғимнинг маоши камлигидан ёрдам бўлсин, деб ишладим. Нима демоқчиман бу билан, ҳамма ҳаракат қилса, етади ниятга. Минг шукурлар бўлсин, яхши ниятли бўлганим учун Оллоҳ йўлими очган, мана ҳозир Туркиядаман. Бу ерда ҳам яхши ишга жойландим, ҳалол пул топаётганимдан ўзимдан ғурурланаман. Қайтиб борсам, болаларимни олдига юзим ёруғ, бундан уялмайман".

Ulukbek Boronbaev: Туркияга шунақа ишга кетаётган икки қизни Бишкекда олиб қолдик: "Борманглар, сотиб юборади", деб. Ҳозир цехда тикувчиликда ишлашияпти. 250-300$ ишлашади. инсон ношукур бўлмаса, инсоф берсин энди..."

Пулат Турон: "И.А.Каримовнинг босими асосида қурилган жамиятнинг меваси, аллақачонлар бошланиб бўлган. Камбағал кундан кунга гадога айланиб, ҳукумат судхўрлар эса, бой бўлиб бормоқда ва бу очик яққол хаммага ҳавола! Фоҳишаликка ўзлари рози пул учун, Ислом дини тўтиларга қолди. Ким тўса олади бу гуноҳдан?? Иймонга чақирсанг, қамаса?? Зино десанг, ватандан қувса??"

Мухаммед Угизхан Угли: "Ҳеч ким бу аёлларни мажбурламайди, пул топиш учун ўзи мажбур бўлади фоҳишалик қилишга! Мени битта таниш дугонам Деҳлида шунақа битта йигитга жинсий хизмат ва эскорд вазифасини бажарган эди. Ҳиндистонда бой районлари ҳам, бойлари хам жуда кўп экан ва уларга нисбатан оқлиги учун бу қизларга яхши нарх тўланар экан!"

Бахтиер Парпиев: "Агарда ўзида хоҳиш бўлмаса, ҳеч Ким бу аёлни Ҳиндистонга ёки Кореяга олиб кетолмайди, нафсини кўйига тушган, шукур қилиб яшасин, ризқ Оллоҳдан".

Mavjudaxon Fayzimuhamedova: "Енгил пул топиш йўли бу, ота-онаси қандоқ турмушга чиқмаган қизини чет элга юворади?"

Махмуда Азимова: "Бунақа йўл билан пул топганидан кўра, ўлиб кетсин ўша ерларда!!!"

Умида Шамуратова: "Инсонни ўзига боғлиқ... шу ерда қилган ишларини чет элга бориб ҳам қилишади... инсоф берсин".

Нилуфар Урунбаева: "Ишсизлик, деб бўлмайди. Инсон чин дилдан ёндашиб, иш қидирса иш топилади. Меҳнатга лаёқатсиз аёллар шу ишни қилишади".

Umid Raxmatov: "Xammma qizlani buzilish sababi, erga tega olmagani, internetga köp kirib, xar xil porno saytlarni körib buzilib ketiwyapti"

Davlatbek Tuhtaboev: Эрни хотин бокмасин. Эр хотинни ва оилани боксин, авваламбор. Яхши ҳам, ёмон хам оиладан бошланади. Фарзандларимизга шукур қилишни ва аёл-қизларимизга сабр қилишни Аллоҳдан сўрашимиз керак. Инсонни ўзига боғлиқ, ҳамма нарса истагига тилагига яраша бўлади. Курмай, ушламай туриб, ёлғон иғвога учманглар, шукур, минг-минг бойлик тинчлик эмас, тўқчилик, тўкинлик эмас. Юртимиз тинч булсин".

Насиба Умирбаева: "Ҳаммаси одамни ўзига боғлиқ! Ривожланган мамлакатларда ҳам фоҳишалар кўп! Келгинди эмас, ўзидан чиққан! Бу бир тиланчиликка ўхшаган иллат! Тиланчиликни ҳам ҳамма қиломидику! Бу бир тубанлашган одамлар!"

Rustam Karim: "Сиз ривожланган давлатларни эмас,ўз давлатингизни гамини ўйланг!!!Ривожланган давлатлардан,Ўзбекистонга келиб фохишалик қиляптими еки акси бўвоттими???Ақлни ишлатинг, Хоним!!!Ривожланмаган давлатларни ҳаммасида ўзбек фоҳишалари бор, нима учун???"

Насиба Умирбаева: "Қўлидан ҳеч нима келмайдиган одам фақат нолийди ва тафаккур қилиб юраверади... Амалда қўлидан ҳеч нарса келмайди! Мамлакатда олдинга қараб силжиш бор! Шукур қилиб яшаш керак!"

Martaba Hanova: "Фоҳишалик б.н шуғуланаётган аёллар қонун тарафлама ўзини ҳимоя қилмай, алданган аёлар! Кимнингдир алдовига учраган аёллар... Бу эса, шу аёлни савияси пастлигидан!"

Guli Xakimova: "Ҳеч англаб бўлмас воқеалар. Ҳиндистонда нима бор?"

Mexmet Chelebey: "Ўзбекистон халқи ҳам бутун СНГ халқлари каби коммунистик бошқарув, мафкурадан қутила олмаган ҳали ҳам бу бошқарув яшаркан, имонсизлик, халқни итча кўрмаслик давом этаркан, бу каби ифлосликлар давом этаверади..."

Хайдарова Камола: "Жудаям оғир мавзуни кўтарибсиз".

Shirin Sh: "Uylashimcha xech kim ataylab shunaqa ish orqasidan pul topish uchun bormaydi. Ammo Uzb.dagi iqtisodiy qiyinchilik, oila boqish tashvishi ularni chet davlatda pul ishlab kelishga majbur qiladi. Va shunday paytda ayrim mashinnik yollanmachilar bechora sodda xotin-qizlarni aldasa kk. Ammo bu achinarli. Xotin qizlarmizni aldanib qolishidan Olloh o'zi asrasin"

Shokhiniso Yusupova: Ijtimoiy-iqtisodiy ahvol sizlar aytganchalik yomon ekan, nega hamma ayollar fohishaga aylanishmaydi? Har bir qo'y o'z oyog'i bilan osiladi. Bu ayollar shunchaki nafslariga qul kimsalar".

Жахонгир Мамадалиев: "Меҳнат қилса, Ўзбекистонда ҳам қорни тўяди"

Раиба Камбарова: "Беайб факат Парвардигор. Ким гуноҳ килса, ўзи жавобини беради. Бу аниқ. Биз хам гуноҳкор бандалармиз. Билар ва билмас қилган гунохларимиз учун Аллоҳга ибодат қилиб, Астағфируллоҳ айтамиз. Юртимиз тинчлигига бехисоб шукур киламиз. Юртимизни тинчлигини ушлаб турганлар омон бўлишсин! Биз мусулмонлар тинчликни қадрига етайлик".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ