Сўз Сизга: Россия ва Туркия зиддиятида ким айбдор?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Бир замонлар

Ҳарбий учоғи уриб туширилганидан кейин «жаҳл отига» минган Кремлдагилар ҳамон ҳовуридан тушгани йўқ.

Анқарага кўра, бир неча огоҳлантиришларга қарамай, Россиянинг учоғи Туркия ҳаво ҳудудини бузиб кирган.

Бу биринчи марта рўй бергани йўқ.

Туркия ҳукумати Сурияда Россия ҳарбийларининг қурбон бўлишига бевосита масъулдир, деб айтган президент Путин.

Россия президенти дипломатик меъёрларга ёт ўлароқ, яна ҳам эҳтиросига эрк берган ва "афтидан Аллоҳ қудратдагиларни ақлдан оздириб жазолашни истаганга ўхшайди», деб айтган.

Биз Facebook ва Одноклассникидаги мухлисларимиздан Анқара ва Москва алоқаларини яхшилаш нега муҳим, деб сўрагандик.

Бу ўринда ўзбекларнинг фикри ҳамда мавқеи қандай бўлиши даркор?

Қозоғистон аллақачон икки тарафни ярашишга чақириб чиқди.

Ўзбекистон эса бу борада ҳамон жим.

Аммо расмий Тошкент ва ўзбекларнинг мавқеи қандай бўлиши зарур?

(Бизга йўлланган, ижтимоий тармоқларда қолдирилган аксарият фикр-мулоҳазалар таҳрирсиз берилмоқда)

BBCUZBEK FACEBOOK:

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Туркияда Путинни севишмайди...

Улуг Бек: Туркия ва Россиянинг асл максадлари битта яъни ИШИД га карши курашиш. Манимча Россия самалёти Туркия чегарасини бузмаган. Чунки самалет уриб туширилганда Сурия худудига тушган. Россия самалиети Туркия хаво худудини бузиб кирган такдирдаям уни уриб туширмаслиги керак эди. У самалиетни максади Туркия эмас. Уни максади ИШИД га карши курашиш булган. Турклар хатога йул куйишди. Энди бу икки давлат узаро келишиши керак акс холда окибати яхшилик билан тугамасиги аник.

Nadir Turgunoğlu:Россия Туркия ҳудудига бир марта кирмади, бир ярим ой аввал ҳам уч марта киргани айтилди ва огоҳлантирилди. Бу сафар урди.

Мирзиёд Мирусманов: Туркиянинг максади ИШИДга карши курашиш эмас. Россия самолёти уриб туширилишига бошкалар каторида шу хам сабаб булди.

Абдумурод Тошкентдий:Туркия худида урилиб туширилмаса кандок килиб булаклари Туркияда топилди? Яна учувчига огохлантиришни овоз йозиб олган тасмалар бор.Туркий авлод булиб туриб уялмисанлари интернет тармогида бундай асоссиз шархларни йозишга?

Sonya Kulieva: биз тинчлик тарафдоримиз нима булганда хам улар бир бирини кечириши керак шу давиргача дуст булиб келишган сирияда бомбардимон натижасида юзлаб тинч ахоли улмокда авгонистонда госпитални америка самалоти бомбардимон килди канча врачлар ва беморлар улди хеч ким хечнима демади урушга борган лотчик улимни буйнига олиб борган майли балким турклар айбдордир балким хакикатдан хам кирувчи самалот айбдордир буни хеч ким билмайди лекин уйламай босилган кадам ва уйламай чикарилган карорлар охирида келиб калтак халкнинг бошига синади шунинг учун улар бир бирини кечириб бир карорга келиши керак биз уриш булишини хохламаймиз биз узбеклар хардоим тинчлик тарафдоримиз

Пулат Турон:Узбекстон качон бир еклама булганда, мана энди тугри деб шуни айтишимга хижолат эдим дейди!! Тарозни кай палласи огир келса, уша тамонда гирдикапалак.

Дильфуза Алишеровна:Узбекистон хакида бунака дийишга хакиз йук! Копол килиб этканда. Уз юртини йомонлаш мунофикларни иши !

Nurjahonbek Qurbonov: Узбекистонни бугунги булаетган ишларда айби йук.Юртбошимиз Ислом Каримов барча сиесатни тугри ва акл билан олиб бормокда.

Хикмат Зиядуллаев: Россия-Турция муносабатларини тузатишнинг битта йули - Россия президентидан Турция президенти узр сураши керак! Узр сурамаса - Путин учрашмайди! Путин аблах, соткинлик килган одамларни кечирмайди.

Ulugbek Musaev: Путин узи хеч ким бас, шунучунам у халкни манфаатидан келиб чикиб карор кабул килишга хакли холос, у буни кибирга берилиб эсидан чикарибкуяди, Путин хеч нарса килаолмайди, бемани хар хил тухматлардан бошка, томоша килелик вакт курсатади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Россияда эса Эрдўғанни...

Камчик Перевалов: Чегарани куриклаш нуктаи назаридан карасак Туркия харбийлари жуда тугри килган. Фараз килинг кушни давлатда уруш кетмокда. Шу давлат томонидан сизнинг чегерангизга караб бомбардимон самолети учиб келмокда. Кимнинг самолетилигини сиз билолмаяпсиз, чунки самолетнинг устида бирон бир давлатга карашлилигини билдирадиган белгилари йук. Бу самолетнинг ичида бомба бор-йуклигини ва чегарага якинлашаетган самолетнинг асл максадини сиз билмайсиз. 5 минут ичида сиз 10 марта (10 МАРТА!!!) самолетга мурожат килдингиз, огохлантирдингиз. Шунга карамай, самолет учувчиси мурожатга жавоб бермаяпти, индамай катта тезликда чегарага якинлашиб келаяпти. Нихоят бомбардимончи чегарани бузиб сизнинг худудингиз устида учиб бормокда. Шундай вазиятда сиз чегарани курикловчиси сифатида самолетни уриб тушуришингиз шарт. Бу сизнинг мажбуриятингиз. Харбийрардан, чегарачилардан сураб куринг, кушни давлатда жанг харакатлари кетаетганда, чегаранинг бутунлигига кандай этибор берилади. Фараз килинг, чегарачилар самолетга тегмади ва самолет худудингизга кириб бирон бир шахарни бомбардимон килди. Куйиб юборган чегарачи биринчи уринда жавобгар булади. Буни тушуниш керак. Агар самолет харбий булмаганда, еки бомбардимончи булмаганда эди, еки Россия самолет эканлиги малум булганда эди, "Туркия нотугри килган" десак буларди. Шунинг учун уйлайманки, Эрдоганнинг кечирим сурайдиган жойи йук бу ерда. Кайтага Путин самолет учувчирарининг нотугри иш килганини тан олиб, бошка кайтарилмаслигини айтиш керак.

Husniddin Karabayev: Энди, нима булганда хам бу икки давлатни мажороси ва шу давлатлар бир-бири билан узлигиси келишиб олишади. Чунки бу давлатларда калласи яхши ишлайдиган инсонлар ишлашади. Бунга мисол Туркия ва Рассияни олиб карасак, бу 2 давлатни "Иктисод"и анча юкори ва валютасини кадри анча баланд, шунингдек баьзи давлатларга ухшаб, булар булмасга карилламасдан - амалда исботлашади. Буегини вакт курсатади нима булишини ва яхшилик билан тугашига умидвормиз. Шуни хам этиб утишим керакки, Туркия падарка давлат эмас, у давлатни узига яраша куч-кудрати бор. Дуненинг энг кучли давлатлардан биридир.

Ben Den: Биринчидан, рус бомбордимончи сомалётлари ва ракетаари жуда куп Сурия тинч ахолисини курбон булишига сабаб булмокда. Руслар Исломий давлат билан урушаяпмиз деб, аслида уз халкининг котили золим диктатор Асадни хукуматини саклаб колмокчи...

Anvar Rustam Ugli:Туркия узини кучли курсатмокчи ва бунга эришди хам Россиядек мамлакатга кул кутарди тугри озрок зарар куриши мумкин лекин атрофидаги барча мамлакатларга бундан кейинги геосийосий фаолиятида тасир доираси кучли булади ва максади хам шу эди

Неизвестный Вирусы Сети:Туркия тугри иш килган.агар самалетни уриб туширмаганда яна бир канча бегунох инсонларни естиги курирди.Россия кудратли булса ИШИД чиларга хужум килсин

Dilmurod Khodjabaev: Бу можаро СССР дан олдин бўлиб келган Чор Россияси даврида. Хозир менимча ўша давр тикланмоқда. Россиянинг монархияга асосланган империяси қайтатдан тикланмоқда. Эски даврдан фарқи Россия давлатининг харбий ва ядровий салохияти кучлилигида.

Said Saidaxmetov: Даа телевизорда уриси каналарини одамни кургисям кеме колди факат хамма емон улар яхши украина емон фашист америка емон европа емон энди туркия террорист узи манимча факат урта осие колди 😕 хитой билан

Shahriyor Samadov: Эрдўғон ҳам Путин ҳам бир бирига ўхшайди. Лекин Путин гапга тушунмади. Бир марта огохлантирди.Икки марта.Уч марта, кейин урди, биз хам урардик бунакада.Аммасини уйими бировви давлати худуди

BBCUZBEK Одноклассники гуруҳидан:

С Т Р Е Л E Ц:

Энг аввало Россия нима учун бунчалик агрессив йул тутяпти, шуни тушуниб етиш керак. Россияни Сурия худудида Ассадни дастаклашдан максади нима, унга Сурияда нима манфаат бор...? Максад Россияга на Сурия на Ассад керак, экстремезимни йулини тусиш шиори остида Россия дунё хамжамияти олдида гарб ва АКШни Сурияда тутган йулидан бормай Ассадни дастаклаш оркали уз кудратини намойиш этиш, уз сузини айтиш мухимрок, худди ким биринчи деган пинхона пойга кетяпти. Туркия узича хак, Россия хам. Бу ерда келишувга эришиш учун Туркия паст тушуши керак, Россия барибир Туркияга ён бериб НАТО ва АКШ олдида хеч качон паст тушмайди. Биз Узбекларга бу икки давлат низони канчалик тез бартараф килса шунчалик яхши, чунки иктисодимизда, ижтимоий хаётимизда бу икки давлатниям уз урни бор.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ