Ўзбекистонда "газ таъминотида узилишлар бўлмайди"ми?

Қиш мавсуми кириб келиши билан аҳоли учун ёқилғи, хусусан, табиий газ таъминоти ўта долзарб бўлиши табиий. Айниқса таъминотда узилишлар тез-тез кузатилаётган охирги йиллар мобайнида.

Лекин Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг вебсаҳифасида 2 декабр куни чоп этилган мақола сарлавҳаси анчайин умидбахшдек.

Мақола "Газ таъминотида узилишлар бўлмайди" сарлавҳаси остида чоп этилган.

Мақолада айтилишича, "Президентимиз раҳнамолигида аҳоли турмуш шароитини юксалтириш, хусусан, газ, электр, ичимлик суви билан таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда".

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига биноан Жиззах вилояти мисол келтирилиб, "қиш мавсумида хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ билан узлуксиз таъминланишига алоҳида эътибор қаратилаётгани" таъкидланган.

Амалда ҳам шундайми? Биз Самарқанд шаҳрининг Пайариқ тумани Аҳмад Яссави маҳалласи яшовчиси билан боғланиб, ҳақиқатан ҳам ЎзА мақоласида айтилганидек, газ таъминотида узилиш йўқми, деб сўрадик.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, уларнинг маҳалласида деярли 10 йилдан бери табиий газ умуман йўқ.

Устига-устак, маҳалла аҳли анчадан бери газдан фойдаланмаган бўлсалар ҳам, "Райгаз" томонидан миллионлаб сўм "қарздор" қилиб қўйилган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio