"Дўстлик тумани ҳокими ишдан кетсин!"

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоллари тиббиёт ходимларини кўчаларни тозалаш ишларига жалб қилган Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимини истеъфо беришга чақиришмоқда.

Фаоллар Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаевалар 13 декабрь куни Дўстлик тумани тиббиёт ходимларининг шаҳарлараро магистрал йўллар четини тозалаш ишларига мажбурланаётганларига гувоҳ бўлганларини айтишди.

"Дўстлик тумани ҳокими ҳаво совуқ бўлган кунда тиббиёт ходимларини олиб чиқди, улар текинга ва таҳдидлар остида белкурак ва хаскашлар билан катта ҳудудларни ўтлар ва қамишлардан тозалашаётганди. Бир неча автобусларда тиббиёт ходимлари олиб келинганди", - дейилади фаоллар тарқатган баёнотда.

Фаоллар Эшонқулова ва Урлаева Жиззах вилояти касалхоналари ишчилари ҳуқуқлари топталмаслиги, ҳамда Дўстлик тумани ҳокими истеъфосини талаб қилиб Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қаршисида пикет ўтказишларини айтишган.

Би-би-сининг Дўстлик тумани ҳокими ва унинг муовинларидан бу хабарга муносабат олиш ҳаракатлари унумсиз бўлди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio