Исломий давлатлар аксил террор иттифоқ тузишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Шаҳзода Салмон

Саудия Арабистонига кўра, асосан мусулмон миллатлардан ташкил топган 34 давлат террорчиликка қарши кураш учун ҳарбий иттифоқ тузишган.

Қўшма амалиётларнинг маркази Саудия пойтахти Риёдда жойлашади.

Осиё, Африка ва Араб дунёсидаги давлатлар ушбу иттифоққа қўшилишган, аммо Саудиянинг минтақадаги рақиби Эрон аъзо бўлмаган.

Кўрфаз давлатлари сўнгги пайтлар ўзини ИШИД жангари гуруҳини жиловлаш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак деган танқидлар нишонига айланганди.

Саудия Мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмоннинг айтишича, янги иттифоқ Ироқ, Сурия, Ливия, Миср ва Афғонистондаги экстремистларга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштиради.

Афғонистон, Ироқ ва Сурия ҳам бу иттифоққа қўшилишмаган.

Шаҳзода Муҳаммад бин Салмон “Ислом дунёси бу балога (исломий экстремизм)қарши курашмоғи керак, бу Ислом дунёсига зарар келтирмоқда”, дейди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Янги иттифоқ исломий экстремистларни мавҳ этмоқчи

"Ҳозирги даврда ҳар бир мусулмон давлат террорга қарши ўзи курашмоқда...бу курашни мувофиқлаштириш жуда ҳам муҳим”.

Унинг айтишича, янги иттифоқ фақатгина Даеш ёки ИШИД жангари гуруҳга қарши курашмайди.

Шаҳзода бу борада бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Саудия хабар агентлигига кўра, яна ўнта мусулмон мамлакат айни иттифоққа ҳайриҳоҳлигини изҳор қилган, улар орасида Индонезия ҳам бор.

Саудия Арабистони ИШИД гуруҳига қарши АҚШ бошчилигидаги иттифоқнинг ҳам аъзосидир.

Шунингдек, Саудия Яманда Хусийларга қарши ҳарбий амалиёт олиб бормоқда.

Янги иттифоққа аъзо давлатлар:

Саудия Арабистони,Баҳрайн,Бангладеш,Бенин,Чад,Коморос,Фил Суяги қирғоғи (Кот Девуар),Жибути,Миср,Габон,Гвинея,Иордания,Қувайт,Ливан,Ливия,Малайзия,Малдив ороллари,Мали,Марокаш,Мавритания,Нигер,Нигерия,Покистон,Фаластин,Қатар,Сенегал,Сиерра Леон,Сомалия,Судан,Того,Тунис,Туркия,Бирлашган Араб Амирликлари,Яман.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio