Россияда ўтмаган Ўзбек автосининг нархи ошди

Фото муаллифлик ҳуқуқи publika.uz
Image caption Россияда сотилмай қолган машиналар Ўзбекистонда қиммат

Ўзбекистон автомобилларининг нархи қарийб ўттиз фоизга қимматлагани ҳеч кимни хурсанд қилмади.

Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида сиёсий масалалар ва ҳатто иқтисодий муаммоларда ҳам кузатилмаган бирлик GM Uzbekistan машиналари қимматлаши баҳонасида яққол кўзга ташланди.

Ҳеч ким айни нарх ошишини мақтаб қўйгани ва ёки “нима бўлса ҳам, тинчлик, шукр қилайлик” деб изоҳ қолдирмади.

Собиқ Шўро ҳудудлари ва Россияда иқтисодий инқироз тобора бўй кўрсатиб, машиналар нархининг табиий пастлаб бораётган бир манзарада Ўзбекистондаги ҳолат ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди.

Facebookдаги Новости Узбекистана гуруҳида фойдаланувчилар айни масалани қизғин муҳокама этишган.

Айрим фойдаланувчилар автомобил сотиб олмаслик ва олдиндан тўланган 85% пулни қайтиб олиш билан Ўзавтосаноатга ўзига хос зарба беришни таклиф қилишган.

Aziz Azizkariev: " Савдо йўқ бўлса ҳам нарҳни оширишибтида)"

Баходир Ахмедов"85% тўловни амалга оширганлар пулларини қайтариб беришларини талаб қилишлари керак. Оммага бундай улкан миқдорда нахт пулни қайтариш автосаноатдагиларни эсларини жойига келтириб қўяди."

" Ҳеч бўлмаса энди бемалол шапка (устама тўлов) сиз бўлармикин? Агар одамлар шунда ҳам шапка берсалар бу телбалик, демак гап ўзларида», деб ёзади Олег Пак.

Диля Абдуллаеваэса умуман бойкот қилиш керак деган фикрда.

“Сотиб олурмасдан байкот қилиш керак, шундагина улар одамларни қўй жунини олгандай пулларини шилишмас эди, айиб ўзимизда, ҳўп деб рози бўлиб сотиб олаверамиз”.

Бунга жавобанКонстантин Кулаковшундай дейди: "Чунки бошқа чора йўқ. Автомибиль олишдан ким бош тортади. Бир русмдаги мошинани иккинчисага алмаштириш мумкин аммо давлат бозорни монополиялаштирган ва сифатсиз маҳсулотни ҳалқга 3 баравар қиммат сотмоқда. Лекин, Осмонимиз мусаффо. Мамлакатимиз билан ғурурланамиз!»

Авторинок.uz гуруҳида ҳам бу янгилик муҳокама қилинди. Бу гурухдаги фойдаланувчилар ҳам машина сотиб олишдан ҳозирча тийилиш кераклигини тавсия этмоқда.

Bakhrom Bogoutdinov“келинглар ҳаммаиз сабр қилиб машина олишдан тийилайлик!!! Мен шу кунларда олмоқчи эдим лекин энди олмайман “, деб ёзади

Водители Ташкента гуруҳидаги фойдаланувчилар эса яқин орада нархлар тушишини ҳам башорат қилишган.

Миркобил Усмановга кўра, «бунақа нархда машина олгандан пиёда юрган маъқул».

Алишер Тухлибаевэса ўз танишининг айтганларини шундай баён қилади:

«Мен Автосаноатда ишлайдиган танишим билан гаплаштим, унинг айтишича, бу синов учун киритилган нарҳлар экан, агар бу нарҳларда савдо яҳши бўлмаса, албатта нарҳ туширилади, 2016 йилда эса 300 минга яқин автомобилъ ишлаб чиқарилар экан, агарда омборлар тўлиб кетса Январ ёки Февралъ ойида нарҳлар туширилади»

Сиз нима деб ўйлайсиз?

Ўзбекистоннинг ўзида чиқадиган машиналарнинг нархи нима учун бунчалар баланд?

Янги нархларда машина сотиб олармидингиз?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio