Ўзбекистонликлар кимга кўпроқ ишонадилар?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар орасида турфа экстремист гуруҳлар, хусусан ИШИДнинг мамлакатда фаоллашаётганига доир миш-мишларни эшитмаганлар кам топилса керак.

Ўтган ёз ойларида мамлакатнинг қатор минтақаларида ИШИДнинг қора байроғи осиб кетилгани ҳақида айтилди.

Шу кунларда эса Тошкентдаги Ички ишлар бўлинмаси яқинига портловчи модда тўлдирилган машина ташлаб кетилгани "шов-шув" бўлди.

Расмийлар томонидан илк бор бу каби гапларга муносабат сифатида Ички Ишлар Вазирлигининг расмий веб саҳифасида террорчиликка қарши кураш бошқармаси раҳбари Ўктам Муродов бу хабарларни рад этди.

"Мен фуқароларимизни бу каби фитналарга ҳатто анча ишонарли туюлса ҳам ишонмасликка чақираман", деб айтди Ўктам Муродов.

Расмийнинг бу каби қатъий раддияси Ўзбекистонликларни ишонтира олди, деб айта оламизми?

Ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромовнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, расмийнинг тўлиқ ҳақиқатни айтмагани турли шубҳа-гумонларни аритиш ўрнига янги саволларни туғдириб, миш-мишларни урчитиб юбориши мумкин.

Сурат Икромовга кўра, унинг қўлида ИШИДга алоқадор дея кўрилаётган қатор шахсларнинг ҳибсга олингалари ҳақида маълумотлар бор.

Унинг айтишича, расмийлар бу жараёнларни сир тутаётганлари ва ҳеч қандай маълумотларни ошкор этмаётганлари одамларда турфа саволларни кўпайтиради.

Натижада аксарият одамлар аввалигидай яна расмийларга эмас, балки миш-мишларга ишонади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio