Унутилаётган байрам ва “ёлғончи Қорбобо” ҳақида

Image caption Қорбобо "ёлғончими"?

“Қанақа байрам? Янги йил байрамининг на гашти қолди, на таъми ва на сурури...Авваллари бунақа эмас эди”, деб нолийди ёши элликдан ўтган ўзбекистонлик ўқитувчи.

“Шўролар даврида арча ўйинчоқлари жуда тақчил бўлар эди. Бир ой аввал қўлимизда бор нарсалардан, қоғозу қалам ўзимиз амаллардик. Қор ўрнига пахта. Қорбобо билан Қорқизни ҳам ўқувчиларнинг ўзлари ясаб қўйишарди. Бир-биримизга откриткалар берардик, совға улашардик. Бошқача бир руҳи бор эди. Миллат суриштирмасдик, дин суриштирмасдик. Мана сизга бор гап”, дейди у.

Унинг айтишича, янги замонларнинг Наврўзида ҳам, Мустақиллик байрамида ҳам бунақа гашт йўқ.

“Биз учун руслар билан келган байрам бу. Рост, нари борса эллик-олтмиш йил яшаб қўйдик дарахт безатиб, Қорбобо кутиб, лекин бундан каттароқ муаммолар тиқилиб ётибди. Менимча, ҳукумат одамларнинг нимани байрам қилишига аралашиб барака топмайди. Наврўзга қарши кампания қилиб Шўролар барака топганмиди? Ҳайит байрамларини йўқ қиламиз деб енг шимарган азаматлар қаерда ҳозир? Ташвиқотинингни қилавер, аммо аралашма, нишонлаган нишонласин, нишонламаган йўқ”, дейди тожикистонлик ёзувчилардан бири.

Ўзбекистон ва Тожикистон ижтимоий тармоқларида энг қизғин баҳслар мавзуларидан бири ҳам Янги йилни байрам қилиш ёки қилмаслик атрофида эканини кўриш мумкин.

Тарихча ўрнида

Қўшни Тожикистонда Таълим вазирлиги мактабларда ўтадиган арча байрамлари ва совға улашишларни бекор қилган.

Хабарларга кўра, Қозоғистоннинг Чимкентида шаҳар анъанага биноан безатилмайди.Безакларга кетадиган маблағ кам таъминланган оилаларга ёрдам учун сарфланади.

Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари Тошкент ва Самарқандда эса мулозимлар байрамни уйда ўтказиш маслаҳатини беришган.

Буни кимдир хавфсизлик билан боғласа, бошқалар ёшлар орасида ортиқча зиёфатбозлик урчиб бораётгани билан изоҳламоқда.

Ижтимоий тармоқларда эса айримлар эса аксарияти мусулмон бўлган мамлакатда келиб чиқиши насроний бўлган анъана – Янги йил байрамидан бутунлай воз кечишни таклиф қилмоқда.

BBCUZBEK Facebook ва Одноклассникидаги мухлисларига бу масалада бир неча саволлар билан мурожаат қилган эди.

Сизнингча, камида уч авлод учун қадрли бўлиб қолган байрамдан воз кечиш керакми?

Ёки бу байрам безакларига кетадиган маблағларни Чимкент мисолида камбағалларнинг оғирини енгил қилиш учун сарфлаган маъқулми? Сиз бу байрамни нишонлайсизми?

Янги йил байрами Сиз учун нимаси билан қадрли?

(Изоҳларнинг аксарияти таҳрирсиз берилмоқда- BBCUZBEK)

BBCUZBEK Facebook

Zulfiya RuziMukhammad:Хозир шунака вакт болиб колдики,одамлани пули боса янги йил болади,бомаса шилдирсув шорвасини пишириб, болалари билан еб янгийил килиб ухливуришади...бозорга борса хамма нарса отасини нархи,бундан 4-5 йил олдинам 100 -минга бозор киса боларди.хози 100-200га 2-3кг олма мандарин яна убу оласиз болди тамом пул... Байрамми амалдорларимиз килишади олдиндан хеч кимга билдирмий озлигига-ози...кейин отирвуришади озлигини бечора корсатиииб,оппокина болииб

Jamshid Jamshid: Мусулмонлар нишонлайман деса байрам кўп. Икки Ҳайит бор, Жума бор ҳар ҳафта...Воз кечиш керак Янги йилдан.

Muzaffar Khakimov: Бизни диний байрамларимьзни хеч кайси давлатларда уларни байрамларичалик карши олишмиди ва хурмат килишмиди ноокал табриклашмидиям, бизни миллий киймларимизни биз уларни киймини киганчалик якинига хам бормиди, чунки уларни бунга гурури йул коймиди. Аммо бизчи? Янги йил уекда турсин, Валинтин яна бошка бошка

Shirin Sh: Анъанага айланиб қолгану, аммо ундан воз кечиш кўпроқ фойдали, ҳам иқтисодий ва ҳам диний нуқтаи назардан...Баъзан зарарли анъаналардан воз кечган маъқул.

Javokhir Khudoyberdiev: Янги йил нишонлаш керак. Масалан, ман учун Янги йил энг севимли байрам. Янги йил байрамига насроний дини аралаш эмаску.

Husniddin Karabayev: Канака "Янги йил" одамлар пул топиш билан овора булиб колган. Битта гап бору! пул булса - хамиша байрам. Пул булмаса чангалда шурва!

Raziya Zaminulla: Янги йилни ёш болалар сингари котталар интик б б кутади,шу жумладан коменда ёзиб колдираетган шахслар сизлар хам!буни тилингиз б н инкор киласиз,дилингизда ёк,келинглар игво килмасдан хамманглани дастурхонинглага кут-барака,юрагинглага поклик,хотиржамлик,юртимизга тинчлик олиб келсин келаётган Янги йил!Янги йилни интизорлик б н кутвоман.

Muzaffar Khakimov: Байрамларни одати холда ойила билан нишонлашади. Бу бизни халкимизни хали хам оз йулини топа алмаганидан далолат, оз тарихини билмаслик, миллий кахрамонларини танимаслик, канчадан канча Олиму уломоларини Билмаслик ва дийнига амал килмаслик, миллатни онги синиб бораетганидан далолат. Диний тарафдан тогрисини айтадигин болсак, Аллохни бондалари учун ХАРОМ килган нарсаси, инсонни фойдаси учун ХАЛОЛ болиб колмиди! У нима болишидан еки кандай коринишидан каттий назар хукми озгармиди. Бази кишилар айтиши мумкин тарихини назар тутиб, У махалда мусилманлар хижрат фарз болганида манзилга етиб олиш учун яни очликни енгиш учун харом олган эшшакни сўйиб йишган ку дейишлари мумкин, лекин мизни замонимизда бунга мухтожлик йук.Хактааллох бизни кузатиб турганини эсдан чикармайлик.

Саклап Юлдашов: Борига -янги йилни байрам қилай,йўғидан худонинг ўзи асрасин.яхши ният қилай,янги йилда.

Хон Келди Алим: Пулинг булса хар куни байрам. Булмаса хар куни ташвиш,шундай пайтда кунгилга байрам сигармиди? Козогистон ёки Россияда байрамлар канака нишонланишини курганмиз улар билан солиштиришнинг кераги йук би3 хотиралаб кадрлаб юрамиз

Abdufattoh Kamalov: Яхши дастурхон солиб, ичимлик нарсаларсиз, ҳаром нарсаларсиз, оила даврасида ибодат қилиб, Оллоҳдан янги йилда дуоларни ижобат бўлишини сўраш, энг мақбули манимча

Hasan Abdurazzoqov: Байрам қилиш керак эмас, балки зарур ва шартдир.

Зебо Наркузиева: Ээээ хар хил гапни нима кераги бор ? Бой камбагал деган гапни кераги йук , янги йил байрами нишонланиб келган келадиям .Ешла ун айникса кутган байрам ку ? Энг чиройли хар йили бою камбагални хурсанд киладтган кун ,хар ким чунтагига караб нишонласин , Oллохга шукур янги йилга сог саломат еткизганига .

BBCUZBEK Одноклассники

Одноклассникидаги мухлисларимиздан бири эса Янги йилга атаб, шеър йўллабди.

Салом сенга қорбобо,

Жаҳаннамга марҳабо,

Ёшболларни алдабо,

Ёлғонларга бойбобо,

Сенда бордир оқсоқол,

Учарсан боллар томон,

Бизда қўйилса соқол,

Террорист у мусулмон.

алю мин: янги йил байрам. шахсан янги йилни базми жамшид билан кутиб оламан. ёктирмайдиганларга маслахатим уйларизда жимгина мотам килиб утиринглар. бировни хурсандчилигини бузманглар

Махмуд Муродов: Янги йил бизни байрам эмас. Наврузни Европа нишонламайдию. Ёки Иди К,урбонни бошка халклар нишонлайдими. Кани узлик ?Мустамлакага тобеликми бу , мустакилликнинг маноси нимада узи

La ilaha il ﷲ: Камбагалларга бергани энг тугри Арчани пулини корбобони пулини

Agressiv Boy: Чимкент бутун дунё мусулмонларига ўрнак бўлсин

С Т Р Е Л E Ц: Дунё хозирги мавжуд таквимга амал килар экан янги йилни байрам килиш жоиздир, зеро байрамлар асосида эзгулик ётади. Одатда байрам килиш, байрамни нишонлаш шод хуррамчилик ва бахтли турмуш рамзи хисобланади, шундай экан бу байрам динимизга зид деб караш керак эмас, зотан хеч бир дин бахтли турмуш тарзини инкор килмайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ