Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Диний экстремизм таҳдиди борми?

2015 йил дунё, жумладан, Марказий Осиёда ҳам таҳдидлар кўпайса кўпайдики, камайгани йўқ.

Бир томондан Афғонистондаги беқарорлик, иккинчи томондан эса "Исломий Давлат" деб аталаётган ИШИД таҳдиди.

Диний экстремизм таҳдидини ўзининг ички ва ташқи сиёсати марказига қўйган Ўзбекистон учун бу таҳдидларнинг кучайиши нимани англатади?

Жорий йилнинг сиёсий якунларига АҚШда яшаётган собиқ дипломат, мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев назар ташлайди.