“Йилларни номлашдан фойда йўқ”

Фото муаллифлик ҳуқуқи alexsey volosevich
Image caption Дежавю?

2015 йилни президент Ислом Каримов Ўзбекистонда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилган эди.

Ҳукумат кексалар ўтаётган йилдан қанчалар эъзозланганига доир бирор бир ҳисобот билан чиққани йўқ.

Ўзбекистон оммавий-ахборот воситаларидаги хабарлару мавзулардан фарқли ўлароқ, Би-би-си суҳбатда бўлган қариялар нафақаларнинг ўз вақтида берилмагани, банк ҳисобларига ёки халқ орасида нафақани “пластикка” мажбурий ўтказилганидан нолишди.

Нафақалар ва нархлар ўртасидаги номутаносибликни эса гапирмаса ҳам бўлади.

2016 йил эса Ўзбекистонда Соғлом она ва бола йили деб эълон қилинди.

Аксарият бунга ўхшаш ном ўтган йиллар давомида бир неча марта қайтарилганига эътибор қаратди.

Мана ўтган йилларнинг номлари:

(Ўхшаш йиллар бўрттирилган қора рангда)

1996 - Амир Темур йили

1997 - Инсон манфаатлари йили

1998 - Оила йили

1999 - Аёллар йили

2000 - Соғлом авлод йили

2001 - Оналар ва болалар йили

2002 - Қарияларни қадрлаш йили

2003 - Обод маҳалла йили

2004 - Меҳр ва мурувват йили

2005 - Сиҳат-саломатлик йили

2006 - Ҳомийлар ва шифокорлар йили

2007 - Ижтимоий химоя йили

2008 - Ёшлар йили

2009 - Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили

2010 - Баркамол авлод йили

2011 - Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

2012 - Мустаҳкам оила йили

2013 - Обод турмуш йили

2014 - Соғлом бола йили

2015 - Кексаларни эъзозлаш йили

2016 - Соғлом она ва бола йили

Аммо нима учун йилларни бир эмас, бир неча марта такрор номланишига доир савол очиқ қолмоқда.

Тошкентлик журналистга кўра, Ўзбекистон ҳукуматидаги президентга маслаҳат беришга ҳадди сиғадиган мулозим деярли йўқ.

«Бирортаси гапириб кўрсин, бир ойга етмай ковушини тўғрилаб қўйишади. Сталинча даврлар Ўзбекистонда, кўлами кичикроқ бўлса ҳам, фазоси ўша замонларники…»

Сиз бу каби йил номланишларидан бирор бир ўзгариш сездингизми?

Ўзингиз, яқинларингиз ва дўстларингиз, қолаверса маҳалла куйда турфа номли йилларда бирор бир ўзига хослик кўзга ташландими? Соғлом она ва бола йилидан нималарни кутасиз?

Сизда қудрат ва имкон бўлса, 2016 йилга қандай ном берган бўлардингиз?

Ана шу саволлар билан Би-би-си Ўзбек хизмати Facebook ва Одноклассникидаги мухлисларига мурожаат қилган эди.

Аввалига Facebook йўлланган жавоблар билан танишсак.

( Айрим изоҳлар таҳрирсиз берилмоқда – таҳ.)

Toxir Nuriddinov: Кўзларингни очинглар бу фитна, BBC Ўзбек халқи билан ҳукуматини орасига совуқчилик туширишга ҳаракат қвотти

Озодбек Абдурахмонов: Бизани юрт бошимиз битта бу юртни бу даражага олиб келган отага рахмат бундай тинч юрт хеч кайерда йок

Fatma Azimovna: Ғийбатчилар олдингизга гап ташлаб ковлаб ўз миллатингизни ёмонлаб ўтирасиз зероки шу юртда тинч яшаяпсиз. Бир марта туз еган жойга минг марта таъзим қил дейишган. Ватанини фуқароларини ватандошларини ёмонлаб ўтиришади бу уят...

Abdufattoh Kamalov: Ватан ва ҳукуматни фарқи бор, яхши қиз, ватанни ҳеч ким ёмонламаяпти, ватан ҳаммамиз учун азиз. Ҳукуматнинг зулмкор ишларини танқид қилаяпмиз.

Алиев Шерзод: Танкид килишни урнига бирор фойдангиз тегсин Узбекистонга

Nargizaxon Ziyoxonova: Йилнинг қандай номланиши муҳим эмас, менимча, фақат соғлиқни сақлаш соҳасидаги, айниқса гинеколог ва педиатрларга ёзув чизув кўпаяди,холос... Менга қолса шу йилни Тинчлик ва Хотиржамлик йили деб номлардим.

Ali Khan: Оддий одамлар ўз ҳуқуқини билмаса, талаб қилолмаса, баъзи жойларда ҳатто талаб қилишнинг имкони бўлмаса, қонунчиликни “мукаммал” қиб қўйгандан кимга нима фойда?

Murat Mutalibov: менимча, соглом она ва бола йилидан хеч нарсани кутишни хожати йук....нимага ки уз-нда давлатни оналарга нисбатан хурмат эзози йук

Murodjon Abdullayev: Ёмон фикр бераётганларга Сурия, Ироқ, Афғонистон Ливан ва яна шу каби давлатларга бориб яшашни маслаҳат берган бўлардим...

Shuxrat Boymirzayev:Камчилик ёки хато топиш бу энг осон иш, BBC наҳотки камчиликларни кўрса, ютуқларни тан олмаса. Бу кунларга етиб келиш ўзи осон бўлгани йўқ, халқгаям, давлат бошқарувидаги инсонларга ҳам. Тинчликнинг қадрига етиш керак.

Muhammad Ali: Мен ҳам фикрингизга қўшиламан BBC блогери. Одамлар кўзларингизни очинглар, телевизордаги, мактабдаги, коллеждаги бизга бераётган маълумотлар сизларни “зомби”га айлантириб қўйган. Улар билишади мияга фақат битта турдаги информацияни қуяверса, қуяверса одамзод “зомби”га айланишини. Улар шунга ўхшаш йўллар билан халқни оми қилишга уста. Бош мавзуга келсак, йилларга ном бериш мустақилликдан кейин пайдо бўлди. Аввалига менимча бу фикр эгалари қандайдир соҳа, қандайдир йўналишни бошқаларига қараганда кўпроқ ривожлантиришни режа қилишгандир. Бироқ вақт ўтганидан кейин чучварани хом санаганларини тушунишган. Умуман олганда, бу фикр жуда яхши, менга ёқади, ақлли ўйланган ғоя, лекин резбаси емирилган болт билан у бу нарсани мустаҳкамлаб бўлмайди.

Mamurjan Ismailov: Ватан кутаверар

(хорижда юриб, Ватанимга тош отган юртдошларимга)

Эй биродар – шайтонингга кўп эргашма,Миллатингни хароб қилма каломингда,Ажнабийга Ватанингни ҳеч тергашма,Ўз юртингнинг нафаси бор саломингда.

Жавлон Жўраев

Жахонгир Рахимов: отаси,тоғаси ,бўласи ,холасининг эри, тоғасинин қизининг эри, аммасининг ўғли ху тепада ишласа фойдаси бор, оддий халқга қанақа фойда.

Nelli Furtado: Фарзандларим кичкина экан, она бола йили деб эълон қилинди. Фарзандларим кўп хаста бўлар эдилар. Табиий шифокорларга мурожаат қилинарди. Лекин афсус ўшанда на она ва на бола учун ўзгариш бўлди. Қандоқ бўлса ўшандоқ ўтди йил. Қоғозларда, мажлисларда у қилдик, бу қилдик деганларининг гувоҳиман. Президентимиз бир ўзи кексаларни эъзозлаш бўлсин, оила йили деймизми,ҳаммасини етаклаб, бирини соғлиғини тиклаб юрмайдиларку...Муҳим шу қонун ижрочиларига инсоф берсин.

Abdufattoh Kamalov: Каримов вообще отличный и даже святой, ему с народом не повезло. ЛОЛ

Shirin Sh: Ҳамма ҳаракат қилаяпти.Қишлоқ жойларида ўқитувчиларимиз ойликларини 3 4 ой кейин пластикка олишаяпти.Нолишга жуда арзийдиган ҳолат.

Одноклассникидан

Жоним: Нафи йўқ

დ Кому надо тот знает დ: Мен ҳам ҳеч қанақа фойдасини кўрганим йўқ. Булар шунчаки расмиятчилик учун. Қўполроқ айтадиган бўлсак, ҳаммаси кўзбўямачилик.

CODE NAME: Бундан фақат амалдор фойда кўради,оддий халқ эса ҳеч қачон кўрмаган

С Т Р Е Л E Ц: Совет давридан колган шиорбозликни бир куриниши. Бунда бирор амалий фаолият тури мухим эмас, мухими хукумат мафкурасига охангдош шиорларни жарангидир.

Элдорбек Бекмуродов: Карияларни эьзозлаш билан карияларни кадрилаш йилини номланишни нима фарки бор. Еки она ва бола йили билан соглом авлодни

Vohid 5396060: Ў ношукур бўмаларинг шундо довлатингни билмасдан кўр бўмаларинг, кўрвоссанлар Сурия, Фаластин, Афғонистон.....Шукр қимисаллами зўру бизани юртбошимиз, ватаним тинчку рахмат этларинг президентимизга

BOB FULCRUM:Йилларга ном берилишидвн халк учун фойда булмаган, фойда йук ва фойда булмайди. Бу шунчаки амалдорларнинг талон-тарож килган пулларни легаллаштириш уйини холос. Шунда хам пулнинг легаллашган кисмини барибир мазлум халкдан сугуриб согиб олади. Ундан кейин Багдодда хамма ёк тинч деганлар халкнинг орасига кириб курсин, вала-валадан наф йук. Корнингиз тук булса, бечоралар билан нима ишингиз бор? Шу куйга тушиб куринг, аминманки, бошкача ашула айтасиз.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ