Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда тақчил газ Россияга сотилади

Россиянинг "Газпром" ширкати Ўзбекистондан газ сотиб олишни кўпайтиришини маълум қилган.

Ширкат раҳбари Алексей Миллер ўзбек томони билан янги йил арафасида эришилган газ битими тафсилотларини очиқламаган, аммо битим ҳар икки томон учун манфаатли эканини таъкидлаган.

Бир вақтнинг ўзида "Газпром" жорий ойдан бошлаб туркман газини сотиб олишни бутунлай тўхтатаётганини билдирган.

Ўтган йили Туркманистон Россия ширкатини туркман гази учун ҳақ тўламаётганликда айблаб чиққанди.

Туркман ҳукумати "Газпром" қарзини тўлай олмайдиган аҳволга келиб қолганини айтган.

Ўтган йилларда "Газпром" Туркманистондан 10 миллиард кубометрга қадар газ сотиб олган, 2014 йилда бу миқдор 4 миллиардга камайгани айтилганди.

Ўзбекистон ҳозирнинг ўзида Россияга 7 миллиард кубометрдан кўпроқ газ сотади.

"Газпром" Ўзбекистондан сотиб олинадиган газ ҳажмининг қанчага оширилиши ҳақида маълумот бермаган.

Ўзбекистоннинг собиқ нефт ва газ вазири Анвар Ҳусайиновнинг Би-би-сига айтишича, гап 5-10 миллиард кубометр ҳақида кетмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси қиш мавсумида газ ва электр энергияси тақчиллигидан азият чекиб келади.

Янги йил арафасида Фарғона водийси ва Тошкент вилоятида аҳолининг газ таъминотидаги узилишларга қарши норозилик чиқишлари кузатилган.

Анвар Ҳусайиновнинг айтишича, Ўзбекистонда янги газ конлари тадқиқ этилмоқда, аммо шу кеча-кундузда Россияга сотиладиган газнинг бир қисми маҳаллий корхоналар ва аҳоли ҳисобидан қопланиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio