Россия поп юлдузларининг дастаги

Фото муаллифлик ҳуқуқи Other
Image caption Поп юлдузлари Юлия Чичерина (Ч) ва Зара (Ў) рус аскарларининг руҳини кутариш учун қўшиқ айтмоқдалар

Сурияда хизмат кўрсатаётган рус аскарлари руҳини кўтариш учун Россия эстрадаси юлдузларининг иштироки давлат телевидениеси томонидан "юлдузлар тезкор кучи" деб номланган.

Латакия ёнидаги Ҳмеймим ҳаво базасида куйлаган хонандалар орасида Юлия Чичерина билан бирга Зара ҳам бор эди.

"Урушда севги учун ҳам жой бор," деб куйлади Урал тоғларининг рок юлдузи Юлия Чичерина.

Унинг орқасида қумга тўла халталар тўпланган ва бутун манзара концерт харбий ҳолатда ўтаётганидан таасурот қолдиради. Юлия гитарасини чалиб турганида, камера унинг кўксидаги ялтираб турган медалларни кўрсатади.

Юлия Чичерина Дума депутати ва артистларнинг фахрийси Иосиф Кобзон билан бирга исёнчилар ушлаб турган Шарқий Украина ва Россия томонидан тортиб олинган Қримда концерт бергани учун Украина томонидан қора рўйхатга киритилган бир неча хонандалардан биридир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Юлия Чичерина Қримда ҳам концерт билан чиққан

Янги йил арафасида Ҳмеймим ҳаво кучлари олдида поп мусиқаси юлдузи Зара ҳам куйлаган.

Ушбу икки концерт чоғида ҳарбий кучларнинг ўзлари ҳам чиқиш қилишган. Ҳарбий оркестр мусиқасида денгизчилар рақсга тушаётганлари кўрсатилди.

Артистлар дастаги

Россия генераллари учун қўшинларнинг жанговар руҳини ушлаб туриш ўта муҳим.

Россия Сурия Президенти Башар ал-Ассад кучлари ва унинг Эрон билан Ливаннинг Ҳезбуллоҳ каби иттифоқдошларига аксил-ҳукумат исёнчилар ва ИШИД жиҳодий гуруҳига қарши кураш олиб боришда ёрдам бермоқда.

Янги йил олди йўллаган табригида Президент ва ҳарбий кучлар бош қўмондони Владимир Путин аскарларни "олис ҳудудларда халқаро терроризмга қарши ва Россия миллий манфаатларини муҳофаза қилаётган ҳарбий кучларимиз" дея алоҳида табриклади.

Сурияга сафар қилган саънаткорлар ҳам йиғилган ҳарбийларга ўз дастакларини изҳор этганлар.

"Мен аскарларимиздан жуда ҳам миннатдорман, улар терроризм хавфи мамлакатимиз чегараларига етиб келмаслигини олдини олиш учун, ҳар куни ўзларини қурбон қилишмоқда",- деди Зара Gazeta.ru сайтига.

Суриядаги концертларни ёритган Россия давлат телеканали мамлакат ҳаво кучлари катта эҳтиёткорлик билан ва мунтазам равишда ИШИД ва бошқа "террорчиларга" қарши уруш олиб бораётганларини астойдил уқтиришга ҳаракат қилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Россия ТВси рус бомбардимончилари "аниқ зарбаларни" амалга ошираётганлари ҳақида хабар беради.

"Мусиқа тароналари қирувчи учоқларнинг моторларига ҳамоҳанг," деган сарлавҳа билан Россия биринчи каналида янгиликлар бошланади.

Мухбирлар "кун ва тун бўйи" қилинаётган парвозлар ҳақида хабар қилишар, рус бомбардимончилари "аниқ зарбаларни" амалга ошираётганларига урғу беришади.

Бироқ, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Москвани ҳаддан ортиқ куч ишлатишда айблашди. Халқаро Амнистиянинг сўнгги тадқиқотига кўра, сентябр ва ноябр ойлари давомида Россия ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 200 тинч суриялик ҳалок бўлган.

Россия Мудофа вазирлиги бу тадқиқотни "сохта уйдирмаларга тўла" деб рад этган.

Шубҳасиз, Сурия концерт ижрочилари Афғонистонда саксонинчи йилларда совет қўшинлари олдида ижро этган артистларни эслатади.

Ўша пайтда совет эстрадаси етакчи ижрочиларидан бири Иосиф Кобзон бўлган. Афғон уруши фахрийларидан бирининг эслашича, у ҳарбий юк машинаси кузовида туриб атрофида беш хонанда қиз билан бирга ашула куйлаганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи APTN
Image caption Совет эстрадасининг фахрийси Иосиф Кобзон ҳарбий концертларда доимо иштирок этади.

Афғон уруши давомида Кобзон тўққиз марта Афғонистонга сафар қилган.

Бироқ, поп юлдузи Зара билан бирга концертда иштирок этган Руслан Алехно, баъзи артистлар қўшинларни қўллаб-қуватлашдан бош тортганлари ҳақида айтган.

"Мен уларнинг исмларини ошкор қилмайман, лекин ростини айтсам, жуда кўп артистлар боришдан бош тортдилар," деди у Gazeta.ru сайтига.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio