Ўзбекистон транзит йўналишларни турфахиллаштирмоқчи

Image caption Ўзбекистон корхоналари Ғарбдан келаётган хом-ашё ва таркибий қисмларга ўта мухтож

Украина ўз молларини Марказий Осиё минтақасига Россия ҳудуди орқали эмас, балки Каспий денгизи орқали етказиб беришни маълум қилган.

Бу ҳақда Украина савдо вакили Наталия Мыкольская мамлакат телеканалида эълон қилган.

Унинг айтишича, Каспий денгизи орқали муқобил йўналишни амалга ошириш учун январдан бошлаб синов сифатида лойиҳа ишга тушади.

Ўтган йили Россия ҳукумати Оврупо Иттифоқи, Украина ва Туркия молларига қарши иқтисодий чекловларни киритган эди.

Ушбу мамлакатлардан келган моллар оқими Россия божхоналарида тўпланиб қолган.

Яқинда янграган хабарларга кўра, Россия Украинадан келаётган молларни ўз божхоналаридан ўтказмаётгани сабаб, Ўзбекистон муқобил йўналишларни амалга оширишга бел боғлаган.

Ўзбекистондаги расмий манбаларга кўра, Оврўподан транзит молларининг ўтиши Россия томонидан кечктирилгани боис, мамлакат ичидаги иқтисодий фаолият секинлаши мумкин.

Йиллар давомида Ўзбекистон ички саноатида ишлаган ва тажриба ортирган Сапарбой Жубаевнинг айтишича, Ўзбекистон корхоналари Ғарбдан келаётган хом-ашё ва таркибий қисмларга ўта мухтож.

Украинанинг Марказий Осиёга молларни етказиб бериш жараёни биринчи навбатда Қозоғистонга тегишли бўлади.

Бироқ, иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаевнинг ўйлашича, мазкур режадан Ўзбекистон ҳам фойда кўриши мумкин.

Унинг ўйлашича, "Ўзбекистон Оврўосиё иқтисодий иттифоқига кирмагани учун, иқтисодий муаммоларни ечиш мақсадида кўпроқ бундай ташаббуслар билан чиқади."

"Ўзбекистон Жанубий Осиё бозорларига чиқиш учун муқобил йўлларни амалга оширишни бошлаган. Бу жиҳатдан Қозоғистонга қараганда, Ўзбекистоннинг ташқи савдосини ривожлантириш учун турфахиллаштириш имкониятлари кўпроқ,"-деб айтди у.

Сапарбой Жубаев билан суҳбатни тингланг.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio