Ўзбекистонда навбатдаги зилзила қайд этилди

Image caption Зилзила ўчоғи пойтахтдан 57 км узоқликдаги Янгийўл туманида бўлган

Тошкент сейсмология марказининг қайд этишича, зилзила ўчоғи Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бўлган.

Маҳаллий вақт билан 4:02 да юз берган зилзила пойтахтда 3.0 баллни ташкил этган.

Талофатлар ҳақида хабар йўқ.

Кучи 2 баллдан камни ташкил этган зилзила маркази Тошкентдан 540 километр масофада, Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида бўлган.

Айни минтақада ўтган йилнинг 26 октябр куни рўй берган 7,5 магнитудали зилзила кўплаб инсоний талофат ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистон пойтахтидаги сўнгги зилзила хабари ижтимоий тармоқлар, хусусан Facebook да фаол муҳокамаларга сабаб бўлган.

Зилзила юз берган илк дақиқаларда турли гуруҳлардаги юзлаб фойдаланувчилар тезкор хабар ва изоҳларни қолдирганлар.

Аксарият зилзиланинг тез-тез юз бераётганидан хавотир изҳор қилган.

Аввалроқ Тошкентдаги Зилзилашунослик институти мутахассислари хавотирларга ўрин йўқлигини айтиб, мамлакат ҳудудида йирик талофатларга олиб келадиган зилзилалар юз бериши кутилмаётганини айтишганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio