Ўзбек талабаси не қадар фаол?

Шу кунларда 1992 йил Тошкентда рўй берган талабалар норозиликларининг навбатдаги санаси хотирланмоқда.

Озиқ-овқат нархларининг кескин ошиши сабаб бўлган "Талабалар шаҳарчаси"даги норозилик хавфсизлик кучлари томонидан ўққа тутилиб, 2 талаба ҳалок бўлганди.

Шундан сўнг қатор талабалар ушбу ҳодисалар юзасидан жавобгарларни масъулиятга тортиш талаби билан очлик эълон қилдилар.

Ўша йиллар ўзбекистонлик талабалар сиёсий фаоллиги яққол кўзга ташланган йиллар эди.

Ҳозирги ўзбек талабасининг сиёсий уйғоқлиги ва фаоллиги не қадар?

Таҳлилчи Анвар Назирнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, ҳозирда ёшлар ва талабалар орасида сиёсий ёки ижтимоий фаолликни деярли кузатмайсиз.

Таҳлилчига кўра, бунга сабаб бир томондан расмийлар тарафидан қаттиқ назорат ва бошқа томондан қўрқув ҳиссининг кучли эканлиги.

Анвар Назирнинг айтишича, таълим тизими сифатининг тушиб кетганлиги ҳам ёшларни фикрлаш ва таҳлил қила билиш қобилиятига эга бўлиб етишишлари йўлида турган асосий тўсиқлардан биридир.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio