Усмонов Uber сармоядори бўлиб чиқди

Фото муаллифлик ҳуқуқи interfax.ru
Image caption Усмоновнинг Uber даги ҳиссалари 22,5 фоизга ўсган

Алишер Усмоновнинг USM Holdings ширкати ва унинг ҳамкорлари тобора оммалашиб бораётган Uber мобил такси буюртма бериш ширкатига миллионлаб доллар сармоя киритган.

Россиянинг РБК нашрига кўра, жаноб Усмонов Американинг энг қиммат стартапига сармоя киритишни 2015 йил ёзида бошлаган.

The Wall Street Journal маълумотларига кўра, ўтган йил июлида Uber бир миллиард доллар миқдорида сармоя жалб этиб, умумий сармоялар ҳажмини 5 миллиард долларга етказган.

Ширкатнинг бутун ҳиссалари 51 миллиард долларга баҳоланган.

Шу тариқа Uber сармоялар ҳажми ва ҳиссалар нархининг ўсиш тезлиги бўйича Facebook ижтимоий тармоғидан ҳам ўзиб кетган.

РБК нинг ҳисоб-китобича, Алишер Усмоновнинг сўнгги сармоясининг қиймати ўтган йил ёзидан буён 22,5 фоизга ўсган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Uber дунёнинг 155 давлатида фаолият олиб боради

Uber такси хизмати дунёнинг 10 та энг қиммат стартаплари қаторига киради.

2009 йилда ташкил топган ширкатнинг мобил иловаси шахсий ҳайдовчилар ва йўловчилар ўртасида воситачилик қилиш йўли билан такси қидириш, буюртма бериш ва ҳақ тўлашни амалга ошириш имконини беради.

Uber Россия дохил дунёнинг 155 давлатида фаолият олиб боради.

Йўқотишлар

Иккинчи томондан, Алишер Усмоновнинг USM Holdings ширкати жаҳонда хомашё нархларининг тушиб кетиши сабаб юз миллионлаб доллар маблағларини йўқотгани ўртага чиққан.

Британияда чоп этиладиган Daily Telegraph нашрининг ёзишича, Алишер Усмонов 2016 йил бошидан буён қарийб 910 миллион долларга яқин маблағини йўқотган.

Жаҳон бўйлаб ҳиссалар нархининг тушишидан энг кўп россиялик миллиардерлар зарар кўришмоқда.

Нефт нархларининг тушиши ва рублнинг қулаши россиялик миллиардерлар учун катта йўқотишларга олиб келган.

Айни пайтда нашр Россиядаги сиёсий мавҳумлик боис кўплаб олигархларнинг мамлакатдан ўз пулларини олиб чиқаётганига эътибор қаратади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio