Биометрик паспорт машмашаси: “Америка ўзбеклари” муаммолари

Чет элда юрган юз минглаб ўзбекистонликлар Ўзбекистон ҳукуматининг нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддатини тугатиш ҳақидаги қароридан хавотирга тушганлар.

Биометрик паспорт муаммоси АҚШдаги ўзбекларни ҳам қийнамоқда.

“Америка овози” радиосининг етакчи ходимларидан Навбаҳор Имамова ушбу масалани яқиндан кузатаётган журналистдир.

Кундалик журналистик фаолиятида ўзбекистонликлар ўзларининг паспорт билан боғлиқ муаммолари юзасидан унга мурожаат қиладилар.

Навбаҳор Имамованинг айтишича, мурожаат қилганларнинг аксари ҳужжат алмаштириш жараёни ҳақида тўла маълумотга эга эмаслар.

Журналистнинг айтишича, ўзбекистонликлар АҚШга келганларидан кейин Ўзбекистон элчихонаси улар ҳақида билмаслигини истаб, консуллик рўйхатидан ҳам ўтишмайди.

Шу боис ҳам, АҚШдаги Ўзбекистон консулликлари ходимлари айтишича, расман рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқароларининг сони атиги бир неча юз кишини ташкил этади.

Журналистнинг тадқиқотларига кўра, бугунги кунда АҚШда 250 минг атрофида ўзбекистонлик истиқомат қилади.

Навбаҳор Имамованинг давом эттиришича, яқинда Америкадаги ўзбекистонликлар учун янги тартиб жорий этилган.

Унга кўра, яшаш жойини АҚШга кўчирган фуқаролар янги биометрик паспортни ўша ерда олишлари мумкин.

“Яъни, доимий яшаш жойингиз Америкада бўлиши шарт”,- дейди журналист.

Навбаҳор Имамова билан суҳбат.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/ bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio