Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Оврўпо Иттифоқи ўзбек паспорти муддати тугатилганидан 'хавотирда'

Оврўпо Комиссияси Ўзбекистон ҳукуматининг нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддатини тугатиш қароридан хавотирда эканини билдирган.

Оврўпо Иттифоқи Ташқи ишлар Олий Комиссари идорасининг Марказий Осиё бўйича масъул мулозими Ивона Пиорконинг айтишича, ўзбек расмийларининг қарори Оврўподаги ўзбекларнинг ҳуқуқий мақомини савол остида қолдиради.

Оврўпо мулозими бу ҳақда чоршанба куни ўзбекистонлик фаол Пўлат Охуновнинг Оврўпо Комиссиясидаги чиқишига жавобан гапирган.

Собиқ СССР парламенти аъзоси Пўлат Охунов ўзбек ҳукуматининг қарорини ғайриинсоний деб атаган.

Унга кўра, ушбу қарор хориждаги миллионлаб ўзбекларни мушкул аҳволда қолдирган.

Пўлат Охуновнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Оврўпо Коммиссияси аъзолари қарордан таажжубга тушганлар ва ўзбек расмийларидан бу борада дарҳол изоҳ талаб қилишларини айтишган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram
  • BBC UZBEKTwitter
  • BBC UZBEKOdnoklassniki
  • BBC UZBEKFacebook
  • BBC UZBEKGoogle
  • BBC UZBEKYouTube
  • BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio