Туркманистонда гиёҳвандлик қанчалик кенг тус олган?

Яқинда Туркманистон мулозимлари тамаки маҳсулотларини тақиқлаб қўйишгани борасида хабарлар янграганди.

Ўшанда чекишга қарши кураш кампанияси баҳонасида бир неча минг қути тамаки маҳсулотларини ёқиб юборишган ва мамлакат ҳудудида сигарет савдосига ёппасига тақиқ ўрнатилганди.

Бироқ икки ҳафта ўтмай, сигарет ва тамаки яна савдода пайдо бўлди.

Бир томондан, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов жамият саломатлигини ҳимоялашда катта ҳаракат қилмоқда.

Бошқа томондан эса, унинг бевосита яқинлари тамаки савдосига аралашгани борасида даъволар янграмоқда.

Бундан ташқари, Афғонистонга қўшни бўлган ҳудудларга чегараоша гиёҳванд моддалар оқими тўхтагани йўқ.

Бир пайтлар мамлакат раҳбари кенг тус олган гиёҳвандликни “миллий хавфсизлик масаласи” дея эълон қилганди.

Туркманистон масалалари бўйича шарҳловчи Мекан Наврузов билан суҳбат.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbekInstagram - BBC UZBEKTwitter -BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook - BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK(https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - uzbekbbclondon