Тошкентдаги "Халқаро почтамт"га ўт кетган

Пайшанба куни кечқурун Тошкентда "Ўзбекистон почтаси" ширкатига қарашли "Халқаро почтамп" бўлими биносида кучли ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса кечки 23 ларда бошланган, унга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинаётгани айтилган.

Кўп сондаги ўт ўчириш гуруҳлари ёнғинни ўчиришга жалб қилинган. Ёнғин тунги соат 00.45га бориб ўчирилган.

Ёнғин натижасида бинонинг 900 кв.метрига зарар етгани, бироқ қурбонлар йўқлиги хабар қилинган.

"Халқаро почтамт" филиали ҳар куни ўрта ҳисобда 200 кг хат, 450-500 посилка, 250 халта кундалик нашрлар, 1300 бандероллар, 2700 махсус хатларни манзилларига етказдирган.

Ижтимоий тармоқларда ёнғин жойидан гувоҳлар суратга олган фото ва видеолар тарқалган. Изоҳ қолдирган фойдаланувчилар "Халқаро почтамп"да ўзларига тегишли посилка ва хатларнинг тақдиридан хавотир билдиришган.

Кейинги пайтларда Тошкент шаҳрининг ўзида бир нечта кучли ёнғинлар содир бўлгани кузатилган.

Шу яқин икки йилнинг ўзида пойтахтдаги Паркент бозори, Қатортол кўчасидаги бозор, "Тахта бозор", "Чинни бозор"да, собиқ "Юбилейний" муз саройи биноси яқинидаги озиқ-овқат бозорларига ўт кетганди.

Уларга ҳам электр симларидаги носозлик сабаб бўлгани хабар қилинганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.Instagram – BBC UZBEKTwitter – BBC UZBEKOdnoklassniki – BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio