#Navoiy575 ва #Boburday ҳештегларини трендга чиқаришмоқчи

Image caption Афғонистонда ҳам Ҳазрат Навоий ва Ҳазрат Бобур таваллудларига тайёргарликлар бошланган.

Ўзбекистонлик Твиттер фойдаланувчилари #Navoiy575 ва #Boburday ҳештегларини трендга чиқариш ҳаракатини бошлаганлар.

9 феврал куни улуғ Ўзбек шоири, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Ҳазрат Алишер Навоийнинг таваллудига 575 йил тўлади.

14 феврал куни буюк Ўзбек шоири ва бобурийлар салтанатининг асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги нишонланади.

Шу муносабат билан Ҳазрат Навоий ва Ҳазрат Бобур ижодий мерослари билан ёшларни таништириш мақсадида қатор тадбирлар ташкиллаштирилгани ҳақида хабарлар олинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистондаги ўқув даргоҳларида викториналар ташкил этилган.

Ҳазрат Навоий ва Ҳазрат Бобур таваллуд кунларини нишонлашга тайёргарлик Афғонистоннинг ўзбеклар истиқомат қиладиган вилоятларида ҳам бошланган.

Ўзбекистонлик Твиттер фойдаланувчилари бу йил #Navoiy575 ва #Boburday ҳештегларини дунё бўйлаб оммалаштиришни истамоқдалар.

Ўзбекистондаги Kun.uz веб-сайти ёзишича, ўзбекистонликлар бунгача 3 марта – 2012 йили Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида #uzb21, 2013 йили мустақилликнинг 22 йиллиги арафасида #uzb22, 2015 йили эса ФИФА футбол ҳаками Равшан Эрматовга бағишланган #IrmatovBest ҳештегларини жаҳон тренди даражасига кўтаришга муваффақ бўлганлар.

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ