Ўзбекистон Украинага қўшимча божни бекор қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи uz24.uz

Ўзбекистон ҳукумати 2015 йил июлида Украина маҳсулотлари учун жорий этилган 5 фоиз миқдоридаги қўшимча божни муддатидан аввал бекор қилган.

Импорт божи вақтинчалик, 1 йил муддатга жорий этилганди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлигининг веб саҳифасида чоп этилган расмий хабарда айтилишича, қўшимча бож Вазирлар Маҳкамасининг 18 февралдаги қарорига мувофиқ бекор қилинмоқда.

Ўзбек томонига кўра, қўшимча бож Украина ҳукуматининг 2015 йил февралида, жумладан, Ўзбекистон маҳсулотларига 1 йил муддат билан 5-10 фоизлик импорт божи киритиш қарорига жавоб қадами эди.

Ўзбекистон ҳукумати ўз қарорини мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш билан изоҳлаган.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хабарида айтилишича, аввалроқ украин томони ҳам божларни бекор қилган.

Украинанинг савдо вакили Наталья Микольская ўзбек ҳукуматининг қарорини олқишлаган.

"Ўзбекистон Украина маҳсулотларига қўшимча божни бекор қилди. Бу 5 ойлик ишнинг натижасидир", деб ёзган Украина Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Микольская хоним ўзининг Facebook даги саҳифасида.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon