“Чет элда даволанмоқчиман, аммо...”

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Эзгулик” жамиятининг аъзоси Шоира Содиқбекова айтишича, бир йилдан буён юрагида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Ҳиндистонга боролмаяпти.

Ҳиндистондаги инсон юрагини даволайдиган клиникалари бири билан олиб борган мулоқотлари натижасида жарроҳлик амалиёти учун 10 минг АҚШ доллари талаб этилиши маълум бўлган.

Лекин Ўзбекистон банклари турли сабабларни рўкач қилиб даволаш учун йиғилган Ўзбек сўмларини долларга алмаштиришмаяпти.

Сарсон-саргардон бўлган Шоира опанинг айтишича, у конвертация сўраб мурожаат қилган Тошкентдаги банкларнинг деярли барчаси “бизда валюта йўқ, имконият йўқ, бошқа банкка мурожаат қилинг” деб жавоб қайтарганлар.

Бугунги кунда ёши олтмишдан ошган Шоира опа саломатлиги ёмонлашгани устига биометрик паспорт билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келмоқда.

Шоира Садиқбекованинг даъво қилишича, унинг янги паспорт муаммолари Ўзбекистон Бош Прокуратураси қошидаги “Валютага оид жиноятларга қарши кураш” департменти билан боғлиқ.

Шунча муаммолардан ўтиб, нега Ҳиндистонга бориб даволашга қарор қилдингиз, деган саволга Шоира Содиқбекова, “Ўзбекистондаги врачларнинг малакаси паст” ва “Бу ердаги врачларга ишонмайман”, деб жавоб берди.

“Жуда кўп ўзбекистонликлар Ҳиндистонга бориб ўша ердан шифо топиб келишяпти. Қанча қўшниларим у ерларга бориб, соғайиб қайтиб келишди. Бунга ўзим гувоҳ бўлдим”, дейди у.

Шоира Содиқбекова билан суҳбат.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon