Ўзбекистонда вазирлик номи ўзгартирилди

Ўзбекистон президенти қарорига биноан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркиби ўзгартирилган.

gazeta.uz веб-сайти хабар қилишича, энди бу вазирлик Меҳнат вазирлиги деб аталади.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ вазифалар Соғликни сақлаш вазирлиги ихтиёрига ўтказилган.

Муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш, ижтимоий нафақалар тўланишини бундан кейин Молия вазирлиги шуғулланади.

Пенсионерларга пенсияси миқдорини белгилаш ва тўлаш вазифалари 2010 йили Молия вазирлиги қошидаги Пенсия жамғармасига ўтказилган.

Бундан кейин Меҳнат вазирлиги ногиронларга, уруш қатнашчилари, ветеранлар, ёлғиз қарияларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш вазифаларидан озод қилинган.

Ногиронлар ва кексалар уйлари, уруш ва меҳнат ветеранлари учун мўлжалланган санаторий ва пансионатлар ҳам Соғликни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказилади.

Хабар қилинишича, бундан кейин Меҳнат вазирлигининг асосий вазифаси аҳолини иш билан таъминлаш, бандлик дастурларини ишлаб чиқиш ва бу дастурлар бажарилишини назорат қилиш, меҳнат муҳофазаси қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш, ишсиз одамларнинг янги касб-ҳунар ўрганишини ташкиллаштириш бўлади.

gazeta.uz веб-сайти хабар қилишича, Президент Каримовнинг янги қарори Ўзбекистонда ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш ва аҳолининг муҳтож қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдамни кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon