Россия учоғи Тошкентга мажбуран қўнди, текширув бошланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бу ҳақда Ғарбий-Сибир тергов қўмитасининг нақлиёт бўлими матбуот хизмати расман маълум қилди.

«Азур-Эйр» ҳаво ширкатига қарашли «Boeing 767-300» йўловчи учоғи бугун жума куни Москва вақти билан тонг саҳар 03:38 дақиқа ўтганда Тошкентнинг халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлганди.

Хабарларга кўра, Москва-Пхукет йўналишида парвоз қилаётган учоқ бортида 327 нафар йўловчи ва ўнга яқин экипаж аъзолари бўлишган.

Махсус қурилмаси двигателдаги мой миқдори кескин пастга тушиб кетишини кўрсатиши ортидан эса, учоқ Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.

Россиядан олинган энг сўнгги хабарларга кўра, ҳозир масъуллар нега бундай бўлгани сабабини текширишга киришишган.

Ўз навбатида, «Азур-Эйр» ҳаво ширкати йўловчиларни якуний манзиллари – Таиландга етказиш учун Тошкентга иккита бошқа «Boeing 757-300» учоғи юбориш ҳаракатида экани айтилмоқда.

Россиялик масъулларнинг айтишларича, Пхукетга учаётган учоқ Тошкент халқаро аэропортига муваффақиятли қўнишнинг уддасидан чиққан.

На-да йўловчилар ва на-да учоқнинг ўзига бирори бир зиён етган.

Россия ахборот агентликларининг хабар беришларича, Енисей нақлиёт прокуратураси аллақачон бу йўловчи учоғининг парвоз хавфсизлиги қоидаларига қанчалик риоя қилганини текширишга киришган.

Бу рейс йўловчилари ҳақ-ҳуқуқларининг таъминланишини ўз назорати остига олган.

Ғарбий-Сибир нақлиёт прокуратураси расмий вакилининг РИА-Новости ахборот агентлигига айтишича эса, Тошкентга қўнишга мажбур бўлган учоқ йўловчилари барча лозим нарсалар билан таъминланган. Уларга иссиқ овқат ҳам берилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Photo FLICKR Aleksandr Zykov

Оксана Горбунова хонимларига кўра, бу ҳақда ўзларини авиаширкат вакиллари бохабар этишган.

Расмий хабарлардан маълум бўлишича, ширкатнинг 15 апрелига қадар Красноярск ўлкасида расман фаолият олиб боришга ҳақли саналган.

Худди шу боис ҳам, ширкат йўловчи учоғи билан юз берган ҳодисани текшириш ишлари билан айнан Енисей нақлиёт прокуратураси шуғулланаётгани айтилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCU
  • ZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ