Кремль: 'Қотиллик асло миллий эмас'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Қизчанинг бошини кўтариб олган ўзбекистонлик аёл ушланган метро бекати ёнига москваликлар гуллар қўйишмоқда.

"Москва шимол-ғарбида қизалоқнинг ўлдирилиши ҳодисаси асло миллий муносабатларга боғлиқ эмас".

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бутун Россияни ларзага солган ҳодиса борасида ана шундай изоҳ берди.

"Қанақа миллий масала?" - деди Президент Путиннинг матбуот хизмати вакили йиғилган журналистларга қарата.

"Москва - улкан шаҳар. Бу ерда кўплаб миллат ва дин вакиллари яшашади. Айни ишни эса миллий масалага боғламаслик керак".

"Ўз ноинсонийлиги боис ҳатто ақл бовар қилмайдиган хунук фожеа тагига эса тергов жараёнида етилади".

Кремль буюрмаган

Жаноб Песков, шунигдек, мазкур қотилликни ёритмаслик борасида умумроссия телекеналларига Кремль вакиллари фармойиш беришган, деган даъволарни ҳам рад этди.

"Кремль федерал телеканалларга буйруқ бермайди" - деди Дмитрий Песков - "Маълум бўлишича, каналларнинг ўзлари бу даҳшатли фожеани кўрсатмасликка қарор қилишган".

У, айни пайтда, телеканалларнинг "ўта даҳшатли фожеани" намойиш этмаслик қарорини ҳам олқишлаган.

Ушбу қотилликни ўзбекистонлик энага амалга оширган, деган хабар тарқалиши ортидан қатор миллатчи гуруҳлар Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари фуқаролари учун виза тизими жорий этилиши керак, деган талаб билан чиқишганди.

"Славянлар Иттифоқи" ва "Руслар" каби миллатчи гуруҳлар мазкур масалада аллақачон Дума ҳамда президент маъмуриятига талабнома киритишган.

Бирники мингга...

Нафақат миллатчи гуруҳлар, балки рус ёшлари орасида ҳам Марказий Осиёдан, хусусан, Ўзбекистондан келганларга қарши адоват ва ҳужумлар кучайиши мумкин, деган хавотирлар юзага келган.

Россия матбуотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари миллатчилик ҳужумлари содир этилмаслиги учун қўшимча сафарбарликни бошлашган ва ёшлар ташкилотлари ҳамда гуруҳлари билан турли суҳбатлар ўтказишмоқда.

29 феврал куни Москвадаги "Октябрьское поле" метро бекати ёнида қўлида ёш қизалоқнинг кесилган бошини ушлаб турган ўзбекистонлик аёл қўлга олинганди.

Самарқандлик 38 яшар Гулчеҳра Бобоқулова ўлдирилган қизалоқнинг энагаси бўлган.

Тергов Қўмитаси маълумотларига биноан, болакайнинг ота-онаси ишга, акаси мактабга кетгач, энага туғма касал қизчани ўлдиради, унинг бошини танидан жуда қилади ва уйга ўт қўйиб, воқеа жойини тарк этади.

Аммо Гулчеҳра Бобоқулова нега бу ишга қўл ургани сабаблари ҳали номаълумлиги билдирилмоқда. Олдинроқ унинг руҳий касал ёки соғломлиги ҳам ўрганилиши айтилганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:
  • +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEKTwitter
  • BBC UZBEKOdnoklassniki
  • BBCUZBEKFacebook
  • BBC UZBEKGoogle+
  • BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ