Гулчеҳра Бобоқулова руҳий касаллар шифохонасига ўтказилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи epa

Москвада тўрт ёшли қизалоқни ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова Бутирка ёнидаги руҳий касаллар шифохонасига кўчирилган.

Вақтинчалик сақлаш бўлимидаги манбанинг билдиришича, ўтган ҳафта Бобоқуловани шифокорлар назорати остига ўтказишга қарор қилинган.

Бунгача у "Печатниках" даги аёллар тергов изоляторида сақланган.

4 мартда Ўзбекистон ИИВ Россия Тергов қўмитасига Гулчеҳра Бобоқулова 2003 йилдан бери Самарқанддаги вилоят руҳий неврология диспансерида рўйхатда тургани ҳақида маълумот юборган. Унга "ўткир шизофрения кўриниши" ташхиси қўйилган.

Бундан ташқари Самарқандда Бобоқулованинг турмуш ўртоғи Суҳроб Мўминов, 19 ёшли ўғли Раҳматулла ва яна бир аёл ҳам ҳибсга олингани айтилмоқда.

Улар Гулчеҳра Бобоқуловага яқин кишилар сифатида хавфсизлик хизматларининг эътиборни тортгани айтилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Бобоқулованинг ўзи 29 февралда Москвада қўлга олинганди.

Унга "Вояга етмаган болани ўлдириш" моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Россия қонунларига биноан, бу модда билан ушланган аёл жиноятчининг ақли жойидалиги аниқланса, унга 25 йилгача қамоқ жазоси белгилинаши мумкин.

Гулчеҳра Бобоқулова Москванинг Народное Ополчение кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида энага бўлиб ишлаган.

Хабарларда айтилишича, 29 февралда Гулчеҳра Бобоқулова қарамоғида бўлган ногирон қизалоқнинг ота-онаси ишга, акаси мактабга кетганидан кейин, энага тўрт ёшли бу қизчани ўлдиради ва бошини олиб, уйга ўт қўяди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Полиция қўлида боланинг кесилган бошни кўтариб олган аёлни "Октябрьское Поле" метро бекатида ушлаганида, гувоҳлар аёл "Аллоҳ акбар!" деб бақиргани ва ўзини портлатиш билан таҳдид қилганини айтганлар.

Россия тергов идоралари хабарига кўра, Бобоқулованинг телефонидан икки кишининг номери топилган. Улар гўёки экстремистик гуруҳларга алоқадор бўлишлари мумкин.

Ўлдирилган қизалоқ Орлов вилояти қабристонида дафн қилинган.

Бобоқулова билан боғлиқ ҳодиса бутун дунёда акс садо берди. Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилди.

Баҳсларга қўшилган инсонлар орасида Бобоқуловани қоралаганлар аксариятни ташкил қилган бўлса-да, у бу жиноятни қилмаган бўлиши мумкинлиги, бу иш ортида бошқа мақсадлар ётгани ҳақида тахминлар ҳам илгари сурилди.

Россия ҳукумати ушбу жиноятга миллий ё диний тус бермасликни сўраган.

"Москва - улкан шаҳар. Бу ерда кўплаб миллат ва дин вакиллари яшашади. Айни ишни эса миллий масалага боғламаслик керак".

"Ақл бовар қилмайдиган бу ноинсоинй ҳамда хунук фожеа тагига эса тергов жараёнида етилади", - деб айтган Россия Президенти матбуот котиби.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • TwitterBBC UZBEK
  • OdnoklassnikiBBCUZBEK
  • FacebookBBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ