Самарқандда ёшлар орасида суиқасд ҳолатлари кўпайган

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Самарқанд шаҳри, Ургут, Булунғур, Каттақўргон туманлари ва унинг атрофида 2016 йилнинг илк чорагида асосан йигит-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш бўйича 61 та ҳодиса қайд қилинган.

Самарқандга айнан шу масала бўйича сафар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раиси Васила Иноятова ҳолатни таассуф билан гапираркан, ўзининг ана шундай икки хонадонга фотиҳа қилиш учун кирганини таъкидлайди. Васила Иноятованинг айтишича, ана шу суиқасдларнинг аянчли жиҳати уларнинг аксарияти мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида содир бўлаётганидир.

"Мен гаплашган хонадон эгалари фарзандларининг жанозасини шариатга зид бўлгани боис масжидларга ўқишга қабул қилишмаганини, уйларига имом ва домлаларни чақириб, жаноза ўқитишганини айтишди. Афсуски, мазкур воқеалар кўлами ва аҳамияти катталигига қарамай на ҳокимият ва на ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини қизиқтирмаяпти. Суиқасдларнинг бирортаси устидан жиноят иши қўзғатилмаган, уларнинг сабаб ва моҳияти ўрганилмаган", дейди Васила Иноятова.

"Эзгулик" жамияти Самарқанд вилоятининг Панжоб мавзесида юзага келган ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ аянчли вазият юзасидан Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги вояга етмаганлар бўйича комиссиясини жамоатчиликка изоҳ беришга чақирган.

Суиқасд ҳолатларининг энг асосий сабаби иқтисодий аҳвол, дейди Васила Иноятова. Оиласини боқиш билан ўралашиб қолган ота-она ҳам, ўқитувчи ҳам болаларнинг тақдирига бефарқ бўлгани ушбу фожеаларни келтириб чиқарган. Эътибор берсангиз, ҳар уч оиладан биттасида болалар кун бўйи қаровсиз қолиб кетади. Баъзи оилалар болаларини уйга ёлғиз ташлаб ёки қариндошларига топшириб, четга ишлашга кетишган. Ёшлар ўз муаммоси билан ёлғиз, қийинчиликларда йўл тополмай, ўз жонига қасд қилиш шундан келиб чиқади, дейди ҳуқуқ фаоли.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг