Сирожиддин Саййид:"Замон бўлмас мухолифсиз..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи dunyouzbeklari
Image caption Сирожиддин Саййид чапдан биринчи

“Замон бўлмас мухолифсиз...”

BBCUZBEK Адабиёт рукни. Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири. Сурхондарёда таваллуд топган. Бир қатор шеърий китоблар муаллифи.

ЭҲТИРОМ

Жаҳон бўлмас муҳорибсиз,

замон бўлмас мухолифсиз,

Яшаб бўлмас бу дунёда

вале шеъру маорифсиз,

Ким айтур энди яйрабсиз,

ким айтур энди ҳорибсиз,

Ҳамон Абдулла Орифсиз,

ҳамон Абдулла Орифсиз.

Туманлар, барча ёмғирлар,

фасллар суҳбати ичра,

Жунунлар, изтироблар ҳам

асрлар суҳбати ичра,

Қасрлар ҳайрати ичра,

вазирлар суҳбати ичра

Аён Абдулла Орифсиз,

ҳамон Абдулла Орифсиз.

Бу йўллардан неча устоз,

неча соҳибкалом ўтган,

Улуғ Шайхзода ҳам Ойбек,

улуғ Ғафур Ғулом ўтган,

Уларнинг ному ёдин ҳам

баётин бардавом этган,

Нишон Абдулла Орифсиз,

ҳамон Абдулла Орифсиз.

Ҳаволар, сарзаминларда

бу шеърий кайфият бордир,

Ватан бордир Ватанда то

бу янглиғ шеърият бордир.

Бу янглиғ шеърият то бор,

Ватанда қадрият бордир,

Макон Абдулла Орифсиз,

ҳамон Абдулла Орифсиз.

Тузумлар узра чақнаб,

кўкда чақмоқларни сўндирган,

Муҳит деворларига дил

билан чечаклар ундирган,

Кўмир дилларни куйдирган,

темир йилларни синдирган

Ōиғон Абдулла Орифсиз,

ҳамон Абдулла Орифсиз.

Бу шеърлар янграган уйлар

чироғида Ватан бўлгай,

Уларни ёдлаган авлод

сабоғида Ватан бўлгай,

Дилу жону қабоғи ҳам

қароғида Ватан бўлгай,

Ēамон Абдулла Орифсиз,

ҳамон Абдулла Орифсиз.

Улуғ кунлар баҳорида,

тирикликнинг наҳорида,

Улуғ эл бирла дардлашган

улуғ зотлар қаторида,

Жаҳон аҳлига юз тутган

бу ўзбеклар диёрида

Жаҳон Абдулла Орифсиз,

ҳамон Абдулла Орифсиз.

(Шеърнинг асли сақлаб қолинди-таҳ.)
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг